RU

Последние новости

00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  0 23:45Миллатлар лигаси. Греция, Австрия ва Норвегия жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  4 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  6 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  15 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1

“Нефтчи”нинг уч футболчиси билан суҳбат Новости

“Нефтчи”нинг уч футболчиси билан суҳбат

Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги фарғоналиклар Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Куни кеча клуб расмий сайти ходимлари жамоанинг бир қатор футболчилар билан интервью ташкил этишди.

Жасур Азимов: Биринчи ўринда “Нефтчи” жамоаси футболчисига айланганимдан хурсандман. Мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. “Навбаҳор” билан қийин ўйин ўтказдик. Қишки йиғинда жамоа кўригида бўлиб турган барча ўйинчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, наманганлик футболчилар ҳам бизга қарши бор кучлари билан тўп суришди. Янги жамоа ташкилланмоқда. Секин-аста футболчилар бир-бирини тушуниб боради. Янги мавсумдан умидимиз катта.

Амиржон Сафаров: “Навбаҳор”га қарши ўйин осон ўтмади. Афсуски, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар голли вазиятларни муваффақиятли якунлаганимизда баҳс бошқача руҳда кечиши ҳам мумкин эди. Тошкентдаги илк назорат ўйинлари бўлгани учун йигитлар бироз бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қийналишди деб ўйлайман. Бу вақтинча ҳолат. Мазкур жараёндан ўтиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Кучли таркиб шаклланмоқда. Наманган жамоаси ҳам ёмон эмас. Анча йиллардан бери бир хил таркиб ўйнаб келмоқда.

Суннатилла Эрматов: Янги мавсумга тайёргарлик яхши кечяпти. Клуб томонидан футболчиларга барча шароитлар яратиб берилган. Йиғинлар чоғидаги ўртоқлик баҳслари мураббийлар учун жуда фойдали бўлади. Шу орқали улар кўрикдаги футболчиларнинг имкониятларига баҳо беришади. Олдинда “Нефтчи”ни яна бир қатор баҳслар кутмоқда. Биз галдаги ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз албатта. Бу орқали фарғоналик мухлисларни хурсанд қилмоқчмиз. Футболда энг муҳими ғалаба ҳисобланади.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика