RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  67 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  3 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

"Нефтчи" ФК: "Легионерлардан қарздорлик йўқ, фақатгина..." Новости

"Нефтчи" ФК: "Легионерлардан қарздорлик йўқ, фақатгина..."

Теги :  Нефтчи
"Нефтчи" футбол клубига ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйилганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур мусобақаларда иштирок этувчи футбол клублари фаолияти билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида" ги 03-сонли қарори эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи" футбол клубига ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйилганлиги маълум бўлди.

"Нефтчи" футбол клуби шуни маълум қиладики, айни дамда "Нефтчи" ихтиёрида бўлган ва жамоа таркибида аввалги мавсумларда ҳаракат қилган хорижий легионерлардан қарздорлиги йўқ. Про лигада бадал тўлови бўйича эса оз миқдорда қарздорлиги мавжуд ва тез кунларда бу ҳолатни бартараф этиш учун чора-тадбирлар белгиланган.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг мазкур қарори эълон қилингач, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айтиб ўтиш жоиз, "Нефтчи" футбол клуби олдидаги қарздорлиги юқорида таъкидланганидек яқин кунлар ичида бартараф этилади.

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони,бир неча кумуш ва бронза медаллари соҳиби,ОЧЛ мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилган "Нефтчи" клуби ўзбек футболи имижини янадаям юқорига кўтаришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мухлислардан клубимизга оид турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. "Нефтчи" футбол клубига оид хабарлар расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилиб борилади", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика