RU

Последние новости

11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  2 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  1 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  2 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  2 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  3 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  1 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   4 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  4 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   23 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  11 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1 Новости

Назорат учрашуви. “Қизилқум” –“Истиқлол” (Душанбе) 1:1

Тошкентда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги кунида “Қизилқум” футболчлари Тожикистон чемпиони, Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, кейинчалик ташаббус навоийликлар томонида бўлди. Неманья Йованович, Дониёр Усмонов, Эркин Бойдуллаев томонидан йўлланган зарбаларни меҳмонларнинг легионер посбони Стошич муваффақиятли бартараф этиб турди. Бир вазиятда Григалашвилининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам навоийликлар ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Аммо тожикистонлик футболчиларнинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Сергей Зеньконинг кучли зарбаси ҳимоячиларимиздан бирига тегиб йўналиши бироз ўзгартирди ва дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. Шундан кейин ҳам “Қизилқум” футболчилари ҳужумкорлини сусайтиришмади. 75-дақиқада Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофдан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларидан бирига тегиб, “рикошет” ҳолатида дарвоза тўридан жой олди – 1:1. Бўлим охирларида навоийликлар сардори жамоасига ғалаба тақдим этиши ҳам мумкин эди. Дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борган тажрибали ярим ҳимоячи тўпни ўзиданда қулайроқда турган шеригига оширишга уринди ва тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Натижада томонлар учрашувни дуранг билан якунлашди.

Назорат учрашуви. 23.03.2018.

“Қизилқум”- “Истиқлол” (Душанбе) 1:1.

Тошкент. ЖАР стадиони.

Бошҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Қизилқум”: Евгений Черемисин, Муҳсин Убайдуллаев, Файзулла Қамбаров, Гиорги Квесиешвили, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Самандар Шодмонов (Нодирхон Камолов, 46), Миржалол Қосимов, Дониёр Усмонов (Акмал Рустамов, 46, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович (Андрей Сидоров, 80).

Истиқлол”: Стошич, Барановский, Асроров, Жалилов, Жўрабоев, Назаров, М. Ҳасан, Тихоновецкий, Фатхуллоев, Восиев, Зенько.

Голлар: Эркин Бойдуллаев (75) – Николай Зинько (67).

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика