RU

Последние новости

19:05Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  128 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик" Новости

"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган ОКМК "Навоий ФА" (12:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Даврон Турсунов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида 

– ОКМК Суперлигада ажойиб ўйинлар ўтказяпти. Биз бу жамоанинг энг зўр формада пайтига тўғри келиб қолдик. Мен ўйлайманки, йигитларимиз учун бу мусобақа катта мотивация берди. Бу гуруҳга тушганимизни ўзи байрам бўлди. Ўйинда кўрдик, рақиб биздан анча устун. Ўз устимизда ишлашимиз лозим.

– "Пахтакор"га ўз уйингизда йирик ҳисобда мағлуб бўлдингиз. Учинчи турда эса Суперлига пешқадами уйига сафар қилиш керак эди. Бу ҳолатда жамоа олдига қандай мақсад қўйганди?

– Бугунги топшириқ боримизни бериш эди. Уларга ўйиндан завқ олинг ва бор кучингизни ишга солинг дедим. Сизни мураббийлар кузатади деб айтдим. 

– ЎзПФЛ олдинги кубокларда бу каби академияларга имконият бермас эди. Фақат Суперлига ва бошқа жамоалар қатнашар эди. Ҳозир эса футбол академиялари ҳам иштирок этишмоқда. Тўғри, ҳисоб йирик ҳисоблар қайд этилади. Лекин бу қарор тўғри деб ўйлайсизми?

– Жуда ҳам тўғри. Бизнинг шогирдларга бу катта мотивация бўлмоқда. Ўз кучини Суперлига жамоалари билан солиштиришмоқда. Менимча бу жуда яхши қарор.

– Учта ўйиндан қайси жамоа билан яна ўйнаган бўлардингиз?

– "Насаф" билан. Улар бизни бошида аяшди менимча. Шу сабабли.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика