"Навбаҳор"нинг икки футболчиси жамоани тарк этди
05 июл 12:04
Новости
Гап ярим ҳимоячи Озодбек Ўктамов ва ҳужумчи Шодиёр Шодибоев (суратда) ҳақида бормоқда.
17 ёшли Озодбек Ўктамов "Навбаҳор" асосий жамоасида фақат Кубок ўйинида 1 марта бошланғич таркибда майдонга тушди ва асосан захира ўриндиғида ўтирди.
18 ёшли Шодиёр Шодибоев эса наманганликлар асосий таркибида 9 та ўйинда ҳаракатланди ва 1 та гол урди.
Комментарии