RU

Последние новости

21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  20 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  12 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  5 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  9 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  17 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9

"Навбаҳор" футболчисининг бошини босган Қулматов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва 5 миллион сўм жарима тўлайди Новости

"Навбаҳор" футболчисининг бошини босган Қулматов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва 5 миллион сўм жарима тўлайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчиларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Жумладан, “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсида майдонда ётган рақиб футболчиси бошини босиб, нопрофессионал тарзда тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширган “Сўғдиёна” аъзоси Сардор Қулматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 5 миллион сўм жарима белгиланди.

Суперлига
Учрашув:
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
Жаримага тортилди: Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)
Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация ва 5 миллион сўм жарима


Про-лига
Учрашув:
“Яшнобод” – “Турон”
Жаримага тортилди: Шокир Бекназаров (“Яшнобод”)
Сабаб: Рақибга атайдан жиддий жароҳат етказадиган тарзда зарба бериб ўйин қоидасини бузгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Зарангари” – “Орол”
Жаримага тортилди: Русланбек Менлимуратов (“Орол”)
Сабаб: Ўйин тўхтаб турган вазиятда рақибга тўпни атайдан зарб билан тепиб юборгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм

Учрашув: “Иттифоқ Навоий” – “Зомин”
Жаримага тортилди: Алимардон Муродов (“Иттифоқ Навоий” жамоаси бошлиғи)
Сабаб: Ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига номаъқул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 миллион сўм жарима

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика