RU

Последние новости

23:12Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия, Туркия ва бошқа термаларнинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  0 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  6 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  0 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  3 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  8 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  16 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  15 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди Новости

"Навбаҳор" "Андижон"ни мағлуб этди

2018 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун "Андижон" жамоасига қарши мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушди.

"Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда мезбонлар асосан устунликка эришишди. Учрашув бошида Аъзам Алиев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлади. Танаффусга қадар имкониятлар бўлсада биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. 

Иккинчи бўлимда мураббийлар майдонга ёшларни туширишди. Шундай бўлсада, "Навбаҳор" ғалабани мустаҳкамлашни уддасидан чиқди. Аввалига Равшан Ҳурсанов иккинчи голга муаллифлик қилди. Андижонликлар шундан сўнг жавоб тўпини киритиб, кескинликни қайтаргандек бўлишди. Лекин баҳс охирларида Акмал Турғунбоев учинчи голни урди. Якунда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Андижонликлар билан ўтган учрашувда жароҳат туфайли, Асилбек Аманов, Мирзоҳид Ғофуров ва Рўзимбой Аҳмедовлар майдонга туша олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Аббос Махсталиев, Остон Ўрунов, Равшан Ҳурсанов. Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Акмал Турғунбоев, Аҳмад Мамадалиев, Аббос Ғуломов, Искандар Сиддиқжанов, Билол Тошмирзаев.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика