RU

Последние новости

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар Новости

"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар

Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси "Насаф" ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритди.

Буни бемалол катта тарихий ютуқ деса бўлади. Ва айтиш мумкинки, "Насаф" бу мавсум бир неча йиллик меҳнат самарасини кўрди.

Ҳар бир чемпионлик тагида катта меҳнат ётади ва буни инкор этиб бўлмайди. Айниқса бу йил жамоалар ўртасидаги рақобат кучайгани ҳамда жамоаларнинг куч томонлама деярли тенглашгани "Насаф" фойдасига ўйнади. Шунинг учун бўлса керак, энг аввало ўзаро рақобатчилар билан ўйинларда қўлга киритилган ютуқлар "Насаф"нинг мавсум тугашига уч тур қолганида чемпионликни расмийлаштиришига сабаб бўлди.

Хўш, бу мавсум яна кимлар бош соврин учун ҳаракат қилди? Албатта, "Пахтакор", ОКМК ва "Навбаҳор". Лекин шундай бўлдики, бу уч жамоа бутун мавсумни бир текис ўтказа олмади. Масалан, ўтган йилги чемпион "Пахтакор" бу мавсум таркиб борасида бир нечта муаммоларга дуч келди. Клуб чемпион таркибни йиға олмади, қолаверса жамоа етакчиси Драган Чераннинг жароҳат олиб, бир нечта ўйинларда майдонга тушмагани ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Жамоада айнан Чераннинг ўрнини ёпа оладиган футболчи йўқлиги панд берди.

ОКМК таркибни ёшартириш устида иш олиб борди, жамоани кўплаб футболчилар тарк этди, бироқ бу чемпион бўлиш натижасини бермасди. Келаси мавсум янада кучлироқ ОКМКни кўрсак ажаб эмас. Йил бошида "Навбаҳор" олдига ҳам чемпионлик вазифаси қўйилганди. Кучли таркиб йиғилди, бироқ бир нечта баҳсларда муҳим очколар бой берилди. Қолаверса Самвел Бабаян кетгач, жамоада ғолиблик руҳи йўқолиб қолди. Хуллас асосий рақобатчиларнинг турли сабаблар билан чемпионлик учун кураша олмаслигидан фойдаланган "Насаф" ўз ўйинларини хотиржам ўтказиб керакли очколарни қўлга киритди.




Кучлилар билан ўзаро ўйинлар


Шу ўринда чемпионлик учун курашда "Насаф"га рақобатчилик қилган жамоалар билан қайд этилган натижаларни ёдга олсак. Агар чемпионлик йўлида чин маънода ОКМК жиддий рақобат қилди деб ҳисобласак, "Насаф" ҳар иккала ўйинда ҳам Олмалиқ жамоасини мағлуб эта олди. Бундан ташқари, "Навбаҳор" билан ўзаро ўйинларда ҳам 6 очко қўлга киритилди. Жамоа бу мавсум "Пахтакор"га ютқазмади: сафарда дуранг ва уйда ғалаба. Шунингдек, ўз майдонида "Нефтчи" мағлуб этилиши ҳам катта роль ўйнади.

2-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 0:0
15-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0

5-тур. "Насаф" - "Навбахор" 3:2
18-тур. "Навбахор" - "Насаф" 0:1

6-тур. АГМК- "Насаф" 3:4
19-тур. "Насаф" - АГМК 2:0

"Насаф"га чемпионлик йўлида айниқса 19-турда бўлиб ўтган баҳс муҳим роль ўйнади. Жамоа шу куни ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва чемпион бўлиш сари дадил қадам ташлади. Тахминимизча, айнан Қаршида бўлиб ўтан беллашувдан сўнг Олмалиқ жамоаси чемпионлик йўлидаги ҳаракатни тўхтатди.

Тўғри, ундан кейин уйда "Локомотив" мағлуб этилди, бироқ кейинги турларда "Сўғдиёна" ва "Металлург" билан дуранг ҳамда "Нефтчи"га имконият бой берилиши ОКМК имкониятларини пасайтириб юборди. "Насаф" эса "Локо" билан ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликни расмийлаштирди, холос. Бироқ жамоа ўз майдонида Олмалиқ клубини мағлуб этганидан сўнг деярли 90 фоизга чемпионликни ҳал қилиб бўлганди.




Мустаҳкам мураббийлар штаби


Ҳар қандай жамоанинг чемпион бўлишида мураббийлар штаби кимлардан иборат эканлиги ва йил бўйи қандай ишлагани муҳим роль ўйнайди. Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бош мураббийи сифатида иш бошлаганига ўн йил олдин ошди. Бу орада Кубокда ғалаба қозонилди, Суперкубок қўлга киритилди, фақат клуб музейига чемпионлик соврини етмаётганди.

Рўзиқул Бердиев ўз жамоаси ва жамоа имкониятларини беш қўлдек билади. Ўз атрофига ҳам ишдан қочмайдиган мураббийларни йиғган дея оламиз. Масалан, Шуҳрат Тошпўлатов ўз пайтида Рўзиқул Бердиев билан ўйнаган ҳамда бош мураббий хаёлидан нима ўтаётганини тезда ўқий олади. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ильнур Сибагатуллин бир неча йил "Машъал"да фаолият олиб борди, ҳозир эса "Насаф"да ишлаб келмоқда. Ильнур Раупович ҳам ўз ишининг устаси, у футболчиларни ўйиндан кейин қандай тиклаш ва жисмоний томонлама бўлажак баҳсларга тайёрлашни пухта билади.

Бундан ташқари "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматовнинг шу даражага етишида даврзабонлар мураббийи Аслиддин Ҳасановнинг қўшган ҳиссаси ҳам катта бўлди. Ва бемалол айтишимиз мумкин, Абдувоҳид бу йил ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди ва бемалол нафақат энг яхши дарвозабон, балки мавсумнинг "Энг яхши футболчиси" бўлишга ҳам тўлиқ ҳақли.

Рўзиқул Бердиевга шунингдек, клуб спорт деректори Сергей Кучеренко, техник директор Ботир Қораев, ёш мураббий Даврон Каримқулов, шунингдек шифокор Маъруф Бердиев, массажчилар Ҳамза Мавлонов билан Андрей Безбородов, жамоа маъмури Алишер Турдиқулов ва албатта клубнинг матбуот ва медиа бўлими катта ёрдам бердики, буларсиз чемпионликка эришиш ниҳоятда мушкул эди. Ва албатта, мухлислар ва раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим роль ўйнади.

Ўзгармас жамоа ўзаги


"Насаф" бир неча йилдан бери ўзгармас таркиб билан ҳаракат қилиб келаётган бўлса-да, аслида кўп футболчилар алмашади. Фақат бу глобал тарзда амалга оширилмагани боис баъзан сезмай қоламиз. Тўғри, "Насаф" ёппасига таркибни алмаштирмайди. Бу борада Рўзиқул Бердиев жуда эҳтиёткорлик билан "етти ўлчаб бир кес" қабилида иш тутади. Айниқса жамоага янги футболчини қўшиб олиш чоғида мураббий ўта жиддий ёндашади. Легионерлар танлови борасида ҳам шу фикрдамиз. "Насаф" легионерларни таваккал танламайди ва кўп ҳолларда "Насаф"да ўйнаган хорижликлар кейинчалик бошқа клубларга йўл олади.

"Насаф"нинг чемпион бўлишида клуб академиясининг роли ҳам катта. Биламизки, бир неча йилдан бери "Насаф" футбол мактаби барқарор ишлаб келяпти. Украиналик мутахассис Сергей Кучеренконинг футбол мактаб ривожига кўп меҳнати сингган. Бу инсонни клубда кимдир ёқтириб, кимдир ёқтирмаслигини эшитганмиз, бироқ ҳақиқат шуки, Кучеренко кучли мутахассис ва эндиликда клуб спорт директори сифатида "Насаф" ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Рўзиқул Бердиевда битта одат бор, у футболчиларни алмаштиради, таркибни янгилайди, лекин жамоа ўзагини имкон қадар узоқ вақт сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Жамоа ўзаги бу - умуртқа поғонаси дегандек гап. Агар умуртқа поғонаси бўлмаса, биз гавдамизни тик тутиб юра олмаймиз. Футболда ҳам шундай. Жамоанинг ўзаги бўлмаса, ғалаба қозонмайсиз. Чемпионликни орзу қилиш шунчаки хомхаёл бўлиб қолади. Шу боис ҳам Бердиев жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда фақат атрофини янгилаб туради.




Раҳбарият ва мухлислар эътибори


Қашақадарёда футболни жуда севишади. "Насаф" эса воҳа аҳли учун шубҳасиз биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Бир пайтлар устоз шарҳловчи Ҳусан ака Темиров эфир пайти кўп бора такрорлардилар: "Бугун "Насаф"нинг ўйини кўриш учун стадионимизга қўшни туманлардан, хусусан Чироқчи, Деҳқонобод, Косон, Касби, Қамаши, Яккабоғ, Ғузор ва Китобдан ҳам кўплаб мухлислар келган".

Ҳа, шундай. "Насаф"нинг ўйинини кўриш учун одамлар эринмай қўшни туманлардан боради. Вилоятнинг деярли 80 фоизи "Насаф"га мухлислик қилади десак хато бўлмайди. Бундан ташқари, клуб раҳбарияти ҳам доим эътибор бериб келмоқда. Қашқадарё вилоятининг ҳозирги ҳокими Муротжон Азимов, "Шўртангазкимё" мажмуаси раҳбари ҳамда клуб президенти Шуҳрат Асланов бир неча бор "Насаф" футболчилари билан учрашгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушади.

"Насаф"нинг шу даражага етишида бирламчи навбатда марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниевнинг қўшган ҳиссаси жуда катта бўлган. Бу инсонни бемалол замонавий "Насаф" футбол клуби асосчиси дея оламиз. Бундан ташқари бир неча йил давомида "Шўртангазкимё" мажмуасига раҳбарлик қилган Алишер Султонов саъй-ҳаракатлари билан клуб тизими ва инфратузилмаси анча ривожланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, таниқли менежер Баҳром Давлатов фаолият олиб борган йиллари клубда тўғри тизим йўлга қўйилиб, "Насаф"да янги давр бошланди.

Хуллас, "Насаф" чемпион бўлиши ўз-ўзидан содир бўлиб қолгани йўқ. Клуб бу йўлда йиллаб ҳаракат қилди ва бунинг энг катта мевасини 2024 йилга келиб кўрди. Шу ўринда сайтимиз ўқувчилари номидан "Насаф"ни яна бир бор чемпионлик билан табриклаб, эндиги мақсад Осиё чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш деб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+7   
05 ноя 12:11:13
Шуржи шахрисабз
Nasaf chempion, tabriklayman. Chempionlik uchun rahmatli Nuriddin Zayniyev, hokim M. Azimov va R. Berdiyev hamda jamoa uçhun mehnati singangan barcha-barchani, shular qatorida jamiki Nasaf muxlislarini tabriklayman. Biz halol qoʻlga kiritdik. Olgʻa NASAF.
+3   
05 ноя 14:27:11
Faxriddin
Камандалар Хар доимгидан кучли .факат насаф Ута кучли.
Пахтакорни кучсизлангани сабаби хакамлар
+3   
05 ноя 13:13:35
FANAT FC NASAF_REAL.M
Nasafdan tarkib ohirgi 7-8 yilda köp özgardi ayniqsa bir mavsumni özida 9 ta asosiy tarkib pahtakorga ötib ketgani va har yili 1 ta yetakchini nasafdan chet elga sotishiniyam hisobga olish kere
+3   
05 ноя 12:45:38
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насаф клуби чемпионлик билан Ўзбекистон тарихига кириб. Ўзбекистон рекордини ўрнатди. Кўп марталик чемпион Пахтакор насаф клубидан кейинга тушиб қолди. Битта ОфК Насаф клубини биринчи ўринга олиб чиқди. Рўзиқул бердиев у ҳам Ўзбекистон тарихига кирди. Йилнинг энг зўри бўйича энди унга етиб олиш амир маҳол. Мисол учун Миржалол қосимов. Ҳали бирор марта ютмаган
+2   
05 ноя 13:45:31
Alisher Sharipov
Omad
+1   
05 ноя 17:16:50
muzaffarov1970@gmail.com
Насаф тугрисида канча ёзишса хам шунча кам. Истаймизми йукми Насафга тенг келадиган клуб йук Узбекистонда. Насаф чемпионликни галаба козониши бу уз узидан булгани йук. 1911 йили ОФК кубокни кулга киритган ягона клуб бу Насаф. Уша йиллари Насаф учун жон куйдирган собик вилоят хокими мархум Нуриддин Зайниев катта таъмал тошини куйиб кетган эди. Уша йиллари Насафга таникли мураббий Демьяненко бошкариб келган эди. Ана шу йиллар Насаф узинининг ёркин уйинлари билан Осиёда уз урнини топиб булган эди. Хозиргача Насаф бир канча мухим галабали уйинлари билан Халк жамоасига айланиб булди.
+1   
05 ноя 17:10:56
Bahodirjon Nosirov
Насаф - чемпионлик муборак, жуда кучли жамоага муносиб ғолиблик, энди кейинги мавсумлар хам етакчиликни бермаслик керак!
+1   
05 ноя 16:03:57
Bu shunchaki o'yin
2024 yil mavsumida Nasaf kuchlimi? YO'Q! O'ta kuchli!
+1   
05 ноя 12:48:34
Grand Grand
Битта Мисол Насафни 3та тайёргарлик базаси бор 1чи асосий таркиб учун 2чи ешлар жамоалари учун 3чи футбол мактабини базаси
   
05 ноя 21:00:36
Botir
Насаф ҳақиқий эркаклар жамоаси, бос фақат олдинга...
   
05 ноя 19:34:19
Sera_M ¥ U
paxtakor bunyodkor chempion bulganda xam boshqa jamoalar uynolmagan sababi yuqoridan doim qungʻiroqlar kelib turgan
   
05 ноя 15:24:26
Жахонгир-9
Юкори хукумат аъзоларининг ташрифи охирги марта Зафар.Рузиев хокимлиги вактида - И.Каримов ташриф буюрган ва автобус совга килган ва З.Рузиевга бу стадион инвраструктурасини яхшилашда У Эмас- Н.Зайниевни роли борлигини такидлаган эди.Чемпионликни кулга киритилиши 2 омилга кура кулга киритилди деб уйлайман.1) Куйидаги лар ни охирги уйинларда куп очко йукотганлиги .2) Насафнинг натижа учун уйнаганлиги. Эртанги уйинда ОЧЛ 2 да Насаф уз майдонида ракибини ютса хакикий чемпионлигини исботлаган булади.Ўзбекистонда футболчилар савияси барибир Эрон футболидан ортик эмас.
-1   
05 ноя 14:46:00
mirabzal
насаф кейинги йилдан орзу бу́пколади чемпионлик бу йил Пахтакор дам Олди кейинги йилдан кайтади КУЧЛИ бу́либ насаф барбир элит лигада акли етмиди гурухдан чикомиди чунки тажриба 0 тактика 0 арабов ёриб ташиди
-6   
05 ноя 11:49:00
Dilmurod Umarov
Comment is hidden (Show comment)
Nasaf jamoasiga hurmatim yuqori,lekin adminlar har ikki-uch xabarning birida Nasaf jamoasini yozib chiqyapsizlar,boshqa yozishga mavzuyingiz yo'qmi?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика