RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  0 19:50Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  4 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   4 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  18 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2

"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади Новости

"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.

ЎФА миллий терма жамоанинг Қатарга сафаридан келиб чиқиб, 24-турнинг икки учрашувини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифини илгари сурганди. Мазкур таклифга "Пахтакор" розилик билдирди ва унинг "Навбаҳор" билан ўйини 9 ноябрда ўтадиган бўлди.

"Насаф" эса Чемпионлар лигасида 6 ноябрь куни ўйини борлигидан келиб чиқиб, бу таклифга рози бўлмаганди. Бироқ қаршиликлар бир тур аввал "Локомотив" устидан зафар қучиб, мамлакат чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Мазкур ҳолат ҳамда "Насаф" клубининг Қатарга учиб кетиши керак бўлган футболчиларининг кубок топшириш маросимида бемалол иштирок этишини инобатга олиб, қаршиликлар 24-тур беллашувини 9 ноябрда ўтказиш таклифини киритди. Бу ҳам миллий терма жамоа учун фойдали эканлиги, ҳам кубок топшириш маросимида терма аъзоларига қулайлик тақдим этишидан келиб чиқиб, Лига "Насаф" сўровини қаноатлантиришга қарор қилди.

Шу тариқа Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 9 ноябрь куни 17:00 да старт оладиган бўлди. Учрашувдан кейин мамлакатнинг янги чемпионига кубок топшириш маросими ўтказилади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика