RU

Последние новости

10:20Неймар яна жароҳат олди  0 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

"Насаф" мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов: "Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушдик" Новости

"Насаф" мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов: "Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушдик"

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Насаф" — "Навбаҳор" учрашувидан кейин меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасидаги футболчиларга қарши майдонга тушдик. Шунга қарамасдан, тўп назорати кўпроқ бизда эди. Афсуски, мавжуд вазиялардан фойдалана олмадик. Шу сабабли, дурангга рози бўлдик. Йигитларга катта раҳмат, улар шижоат билан майдонга чиқишди. Рақибга деярли имконият бермадик. Хатоларни тўғрилаш устида ишлаймиз. 

- Бугунги натижадан қониқдингизми?

- Албатта. Ғалаба қозонишни барча хоҳлайди. Лекин бугун биз ғалабага кўпроқ лойиқ эдик. 

- Шогирдларингиз топшириқларни қай даражада бажарди?

- Йигитлар бугун бор шижоатини намойиш этишди. "Навбаҳор" биз учун принципиал рақиб саналади. Чунки улар ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Шогирдларим ҳар ўйинда максимал ҳаракат қилади. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, аммо тўлиқ якунига етказолмадик. Шу билан бирга, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олдик. 

- Жорий мавсум "Насаф" ҳужумчилари йўқолиб қолишмоқда. Бугунги ўйинда ҳам асосий хавфли вазиятлар ҳимоячилар томонидан уюштирилди. Шу боис, ҳужумчилар борасида тактик ўзгаришга қўл ўрса бўлмайдими жамоа?

- Мавжуд ҳимоячиларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар бир ўйинда голли вазиятлар яратяпмиз. Фақатгина вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. 

- Жамоанинг тожикистонлик легионерига ўйин амалиёти берилмаяпти...

- Бу ҳақда кўп савол берилмоқда. У ҳаракат қилаётган позицияда ҳозир Насруллаев яхши ҳаракат қилмоқда. Сабаби шу.

- Бугунги ўйиндаги ўзгаришларни Рўзиқул Бердиев билан келишилган ҳолда амалга оширдингизми ёки бу мустақил қарорингизми?

- Танаффусда Рўзиқул ака берган кўрсатмаларига биноан вазиятга қараб ўзгаришларни амалга оширдик. Масалан, Абдураҳимовни ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга туширдик. Манноновни эса толиққани ва оёғида енгил жароҳат сезилгани учун захирага олдик. 

- Сиддиқов доим яхши ўйнайди. Лекин бугун негадир уни ҳам алмаштирдингиз...

- Жавоҳир ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кўп ҳаракат қилади. Уни ҳам вазият тақозо этгани учун захирага олдик.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика