RU

Последние новости

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди Новости

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди

Теги :  Насаф
"Насаф" аъзолари клуб бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди ва заводдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг мажмуадаги фаоллар залида жамоа аъзолари ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида жамоа президенти, "Шўртан газ-кимё мажмуаси” Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини ва мажмуанинг барча ишчи ходимларини футболчилар томонидан яқиндагина қўлга киритилган Суперкубок билан самимий қутлади ва бу ютуқ Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, техник директор Ботир Қораев, спорт директори Сергей Кучеренколар жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ходимларга клуб номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида завод ишчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол-жавоб руҳида кечган учрашувда жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволларга тўғри жавоб берганларга футболчилар ва мураббийларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мажмуанинг ходимлари ҳам футболчиларга қарши саволлар билан жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида мажмуа раҳбарияти ва жамоа мураббийлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика