RU

Последние новости

20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  2 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  2 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  7 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5

Наманган футболи туб ислоҳот остонасида. Хайрулла Ҳайитбоевичнинг янги лойиҳаси Новости

Наманган футболи туб ислоҳот остонасида. Хайрулла Ҳайитбоевичнинг янги лойиҳаси

Куни кеча Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Odil Cup-2019" мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг шахсан ўзи иштирок этди.

Эътиборлиси шундаки, тақдирлаш маросими якунига етгач Наманган вилоятининг барча туман ҳоким ўринбосарлари, вилоят молия бошқармаси вакиллари, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят 2-лига иштирокчилари мураббийлари, вилояти БЎСМ директор ва футбол мураббийлари қатнашдилар. Бундай тадбир Ўзбекистонда илк маротаба Наманганда бўлиб ўтди. 

Таҳлилий-танқидий йиғилиш давомида Хайрулла Ҳайитбоевич сўнгги йилларда Наманган футболидаги оғриқли муаммо - болалар футболига кенг тўхталиб ўтди. Наманганда бўлиб ўтаётган мусобақада пойтахт клуби Фарғона вилояти жамоаси билан ўйнаганидан уялиши кераклиги, шунча наманганлик ёшлар имкон қидириб пойтахтга кетиб қолаётганини куюниб гапирди. 

"Қачон Наманган вилоятини яна кучлилар қаторига олиб чиқамиз, қачонки пойдеворни мустаҳкамласак. Бирлашадиган пайт келмадими? Нима учун вилоят 2-лига мусобақаси савияси тушиб кетди. Арзимаган харажатга эга мусобақага баъзи туманлар жамоа қўймади, нега? Бундай аҳволда қандай қилиб "Навбаҳор"ни ТОП жамоага айлантирамиз. Ҳар йили янгидан харажат қилинади, янгидан ўйинчилар олинади. Ўзимизнинг болалар қани? БЎСМ мураббийларининг малакаси тушиб кетган, директорлар уларнинг устида ишламай қўйди", - дея куйиниб гапирди ҳоким.

Ҳоким Наманган футболининг 10 йиллик дастурини оммага тақдим қилди. Дастур қуйидаги бўлимлар асосида кетма-кетликка эга.


НАМАНГАНДА 2019-2029 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҲУДУД ФУТБОЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ

1. ВИЛОЯТ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИ

2. ШАҲАР ВА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ

3. НАМАНГАН МОДЕЛИНИ ЯРАТИШ

4. МУРАББИЙЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 

5. БЎСМ, ИБЎСМ, ИНТЕРНАТ-ЛИЦЕЙ ВА КОЛЛЕЖ 

6. 2-ЛИГА ва “НАВБАҲОР” ЎРИНБОСАРЛАРИ 

7. АСОСИЙ ТАРКИБ

Дастур асосида 2 ой давомида Наманган футболи мониторинг қилинади. Ҳар бир шаҳар, ҳар бир туман ва ҳар бир қишлоқдаги мактабларда энди селекция ишлари олиб борилади. Бу борада Наманган футболининг яқин ўтмишдаги юлдузи Шуҳрат Мирхолдиршоевга катта топшириқ берилди. 20 августга қадар барча наманганликлар келишган ҳолда якуний иш режасини тақдим этишлари керак бўлади. 

Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам вилоятда футболни ривожлантириш йўлида қўлидан келган барча ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.

2019 - 2020 (куз - баҳор) мавсумида ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатган 3 нафар БЎСМ маъмурига хорижга дам олиш учун чипта тақдим этилиши маълум бўлди. Рағбат орқали, БЎСМ фаолиятларини яна аввалги ҳолатига олиб чиқиш бош мақсад. Энди Республикадаги энг яхши мусобақаларга Наманган вилояти мезбонлик қилади ва бу ишларга Одил Аҳмедов ҳомийлик қилади. Ҳар йили энг яхши наманганлик болалар мураббийлари хорижда ташкил қилинадиган савияли мусобақаларга малака оширгани юборилади.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика