Мхитарян Римда қолиши мумкин
10 апр 2020 09:50
Новости
“Рома” Генрих Мхитарян ижарасини яна бир йилга узайтиришга умид қилмоқда. Футболчининг трансфер ҳуқуқи “Арсенал”га тегишли.
Лондонликлар арманистонлик футболчини сотиб юбориш пайига тушган. “Тўпчилар” унинг трансфери учун 25 млн евро сўрамоқда. “Рома” эса бунча пул тўлаш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ижара муддатини чўзишга умид боғлаган. Клуб Генрихнинг бир мавсумлик ижараси учун 3 млн евро тўлашга тайёр.
31 ёшли футболчи жорий мавсум “Рома” сафида 17 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
00:51
Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин" 0
22:02
Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт" 3

Комментарии