RU

Последние новости

21:55Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  1 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  11 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  0 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  23 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  15 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1

Мутолаа учун. Минглаб ғазабланган мухлислар "Месталья"да. "Валенсия"ни чўктираётган хўжайинга қарши кучли намойиш Новости

Мутолаа учун. Минглаб ғазабланган мухлислар "Месталья"да. "Валенсия"ни чўктираётган хўжайинга қарши кучли намойиш

Клубни хавфли ҳудудгача олиб борди.

"Валенсия" мухлислари раҳбариятдан сингапурлик бизнесмен Питер Лимни олишга уринишмоқда. "Атлетик" билан ўйиндан олдин (яна мағлубия – 1:2) мухлислар "Месталья" атрофида катта кўламдаги норозилик акциясини уюштиришди.






Намойишчилар "Лим, уйинга бор" дея иддао қилишди. Бу хабар кўплаб баннер ва плакатларда ёзилган эди.



"Питер Лим, ярамас, йўқол". "Валенсия" мухлислари анчадан бери норозилик билдиришади – жамоа хавфли зонага ҳам тушиб бўлди


Лим 2014 йилда "Валенсия" хўжайинига айланди. Ўша пайтдан бери еврокубокларнинг доимий иштирокчиси Ла Лига аутсайдерига айланди. Жамоа ҳозирда 18-ўринда бормоқда, аммо унинг ортидаги "Хетафе"да захира ўйин мавжуд, шу сабаб "Валенсия" охиргидан битта олдинги ўринга ҳам тушиши мумкин.

Ҳозирда шаҳарда Питер Лимдан кўра нафратланиладиган инсон йўқ. Мухлислар узоқ вақтдан бери хўжайинни клубдан ҳайдашга уринишади.

Мухлислар 2021 йилнинг июнида осмонўпар бинода Лимнинг расмини ёқишди.



Питер бундан ажабланмади – мухлислар эса олға боришди.



Норозичилик шунчалик оммалашдики, у ҳатто стадионнинг ўзида ҳам давом этди: мухлислар "Эльче" (2:1) билан ўйиннинг 19-дақиқасида чақириқ ёзилган сариқ қозоғларни кўтаришди: "Питер, уйингга бор". Энди бунақаси деярли ҳар бир уй ўйинида рўй беради.



2021 йилнинг декабрида нафратланиладиган президентга қарши 15 минг атрофида инсон чиқди.



Ўтган мавсумнинг сўнгги кунида эса 10 минг инсон Лимга қарши намойишга чиқишди. Аммо, булар уни ажаблантирмайдигандек туюлмоқда – мухлислар билан алоқа шунчалик узилганки, раҳбарнинг қизи мухлислардан шунчаки жим бўлишни ва клубни бошқаришга ҳалақит бермасликни сўрайди:

"Валенсия"нинг баъзи мухлислари мени ва оиламни қоралайдилар ва лаънатлайдилар. Нима, улар тушунишмайдими? Бу бизнинг клубимиз ва биз у билан хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин ва ҳеч ким бу ҳақда гапира олмайди".

"Валенсия" яқинда ўша "Атлетик"га 1:3 ҳисобида ютқазган ҳолда, Кубокда 1/4 финалдан чиқиб кетди. Ўйиндан сўнг бир неча юзлаб одамлар "Питер, аҳмоқ, "Месталья"дан йўқол", "Бизга шунча азобланганимиз ҳам етади", "Гаттузо – мушукча" дея қичқиришди. Охирги ибора Гаттузонинг "Валенсия" бош мураббийи сифатида ўтган тақдимотига ишора бўлиб, унда журналист мураббийдан у шерми ёки ёқимли мушукчами, деб сўраган эди. Женнаро "Нима деб ўйлайсиз? Бу ҳақда икки ойдан сўнг гаплашамиз" деб жавоб қайтарган.


Лим деярли ўйинчи харид қилмайди. Шу сабаб мураббийлар алмашинуви рўй беради, яқинда шу сабаб Гаттузо кетди


Лимга бўлган асосий эътирозлардан бири унинг таркибга деярли сармоя киритмаслигидир. "Валенсия" ёзда бир гуруҳ етакчиларни сотиб юборди: Гонсалу Гедеш "Вулверхэмптон"га кетди, Карлос Солер ПСЖга, Макси Гомес "Трабзонспор"га. Қишда Нико Гонсалес ҳам жароҳат олди, асосий ярим ҳимоячи камида мартга қадар сафдан чиқди. Мураббий Женнаро Гаттузо ким биландир шартнома имзоланишини кутди (таркибда жами 4 нафар соғлом ярим ҳимоячи қолган) – клубнинг Сауль ва Кокленга қизиқиши айтилди, МЮдан Факундо Пельистрининг ижараси муҳокама қилинди. Аммо, қишда ҳеч ким билан шартнома имзоланмади.

Кубокдан чиқиб кетганидан сўнг Гаттузо жамоани ташлаб кетмасликка ишонтирди, аммо лигада қолиш учун курашда "Вальядолид"га ютқазди. Ўшанда жамоани аэропортда ультрас кутиб олди, Гаттузо улар билан шахсан гаплашди ва мулоқотни камерада ёзиб олишга уринган журналистни итариб юборди.



Гаттузо бундан бироз ўтиб истеъфога чиқди. У Питер Лим қўл остидаги 11-мураббий – ва фақатгина улардан иккитаси бир мавсумдан кўпроқ ишлаган (Нуну Эшпириту Санту ва Марселино Гарсия Тораль). Айтганча, иккинчисини очиқчасига Лимга қарши боргани учун истеъфога чиқаришган.

Бунга трансферлар ҳам сабаб бўлди. Аниқроғи, уларнинг йўқлиги.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика