RU

Последние новости

09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  0 09:15Ямал тарихга кирди  4 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  8 08:09Месси Дембелени табриклади  5 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  4 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  120 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди Новости

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этишди.

Йил бошида "Машъал"дан ижарага олинган футболчилар нима учун мавсум ўртасида "қалдирғочлар" сафини тарк этишди? Шу савол билан "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

"Биласизми уларни қишда жамоага олиб келгандик. Сабаби "Бунёдкор" ОЧЛ плей-оффида иштирок этиши керак эди, таркибимиздан 5 нафар футболчи U-23 Осиё чемпионатига кетганди, бундан ташқари бир қатор футболчилар хориж клубларига ўтиб кетишганди. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Муртозаев ва Абдураимовни "Машъал"дан ижарага олгандик. Аммо ҳозир жамоамизда футболчилар етарлича. Бу ўйинчилар захирада ўтиришса ҳеч кимга фойда бўлмайди. Шу боис "Машъал"га қайтардик. Бу ташаббус ҳам "Бунёдкор", ҳам "Машъал" клуби томонидан бўлди. Ҳар иккала футболчига ҳам жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги фаолиятларида омад тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика