RU

Последние новости

17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  0 17:20ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал" (Онлайн натижа)  2 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  3 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   11 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  3 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик" Новости

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Мурод Отажонов: "Футбол икки таймдан иборат. Биринчи бўлимда умуман ўйнамай, иккинчи таймда гол уришдан фойда йўқ. "Навбаҳор"ни табриклайман. Биринчи таймда ўйин натижасини ҳал қилиб, иккинчи иккинчи таймда тактик схемаларини синаб кўрди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди деб ўйлайман. Қайтараман, футбол 2 таймдан иборат".

- Ҳимоячи Даврон Эргашевнинг йўқлиги сезилдими?

- Албатта, Эргашевдек тажрибали футболчи йўқлиги таъсир қилди.

- "Навбаҳор"дан шундай ўйин кутганмидингиз? Тезкор гол "Бунёдкор"ни синдириб қўйдими?

- "Навбаҳор" ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этган. Улар сафида 3-4 нафар терма жамоа вакиллари тўп тепади. 30-дақиқаларда 0:4 бўлади деб ўйламагандик. Тезкор гол йигитларни синдириб қўйгани йўқ, иккинчи бўлимда ўзимизга келиб, гол уришга муваффақ бўлдик. Биринчи таймдаги 7та зарбанинг 1таси устунга тегди, 5таси дарвозамизга кириб кетди. Рақибнинг тажрибаси ўз сўзини айтди.

- "Бунёдкор" бугун иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барчасида мағлуб бўлди. Жамоангиз стандартлар устида ишламаяптими?

- "Навбаҳор" биздан кўпроқ ишлаётганга ўхшаяпти. Вазиятларда машғулотлардаги каби ҳарака қила олмадик.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика