RU

Последние новости

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 72 метрдан гол урди  0 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  0 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  22 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик" Новости

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик"

"Қўқон-1912" клуби айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.


Биз ижодий гуруҳимиз билан қўқонликлар машғулот ўтказаётган Чилонзор спорт мажмуасига бордик ва "Қўқон-1912" бош мураббийи Мурод Исмоиловни суҳбатга тортдик.


- Аввало жамоанинг тайёргарлик босқичи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Кеча кечқурун жамоа билан Тошкентга келдик. Бугун эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда машғулотларга киришдик. Тошкентда 21 январга қадар йиғин ўтказамиз. Йиғин доирасида тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳозирча учта спарринг рақиблар аниқ. "Сўғдиёна", "Бухоро", шунингдек биринчи лига вакилларидан бири "Локомотив БФК" ёки "НБУ Осиё" билан ўйнашни келишиб олганмиз. 

- Жамоа машғулотида янги футболчиларни ҳам кўриш мумкин...

- Жамоамиз билан биргаликда Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Шариф Мирзаев каби футболчилар шуғулланишмоқда. Уларни машғулотларда кўздан кечирамиз. Машғулотлар давомида улар бизга маъқул бўлса, футболчиларга эса бизнинг шароитлар ёқадиган бўлса, улар билан ҳам расман шартнома имзолаймиз. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан шартномаларни узайтирдик. Баъзи футболчилар билан эса оғзаги келишувимиз бор. 

- Шунингдек, дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам жамоа билан бирга шуғулланаётганига кўзимиз тушди. Бунга ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Ғайрат Ҳасанов олдимизга келиб ўзини синаб кўриш истаги борлигини айтди ва биз унга имконият бердик. Ҳозир бизда легионер киперларга ўйнашга рухсат йўқ. Шу сабабли асосий эътиборни маҳаллий дарвозабонларга қаратамиз. Ғайрат Ҳасановнинг ҳаракатларини кузатамиз. Бу дарвозабоннинг фаолиятида айрим сабабларга кўра бироз танаффус юзага келганди. Ўйлайманки, Ҳасанов ҳали ўз формасини тиклаб олади ва жамоамизга фойдаси тегади. 

- Жамоанинг қайси чизиғи сизни кўпроқ безовта қилмоқда?

- Мени кўпроқ ҳимоя чизиғи ташвишга солмоқда. Шу чизиқни кучайтиришимиз лозим. Камида иккита ҳимоячи олишимиз зарур деб ўйлайман. Кейин ўртада яхши ижрочи бўлса фойдадан холи бўлмасди. Ҳужумда Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаров сингари яхши футболчиларимиз бор. Улар яхши савиядаги ҳужумчилар. Шунингдек, Азизхон Ибрагимовга имконият беряпмиз. Бу футболчи "Нефтчи"да ўйнаган.

- Жамоа хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганми?

- Четда йиғин ўтказиш режада бор эди. Аммо раҳбарият билан гаплашганимизда, ундан кўра янги футболчилар олишни, яхшироқ, сифатлироқ либос сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олдик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика