RU

Последние новости

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди" Новости

Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"

Ўзбек футболида қадрдон жамоалар қарама-қаршилиги бўлмиш "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви ҳар бир даврда эътиборни йўқотмаган.

Айни пайтда жамоалар ҳолати турлича бўлсада ўйинга қизиқиш юқори даражада. Биз эртанги ўйин олдидан ўз вақтида икки жамоада фаолият олиб борган Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

"Нефтчи" ҳозир жуда яхши спорт формасида ва кўтаринки кайфиятда. Таркибга зўр ижрочилар йиғилган. Сўнгги ўйинларда бир текис ўйин намойиш қилмоқда. "Пахтакор"да бунинг акси кузатиляпти. Балки бу янги ғоялар билан боғлиқ муаммодир. Лекин ижрочилар борасида клуб муносиб селекцияни амалга оширган. Турнир жадвалидаги фарқ ҳеч нарсани англатмайди, чунки бу қарама-қаршиликда ўткинчи ўйин бўлмайди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" энг заиф ҳолатида ҳам бу классикода энг яхши ўйинини ўтказган. Ким ютишини олдиндан тахмин қилмайман, лекин жуда жозибали ўйин гувоҳига айланамиз. Мезбонларнинг устун томони "Истиқлол" стадионидаги муҳит. Мухлислар бугун ёндиришади. Тошкентдан ҳам кўп сонли ишқибозлар келишади. Мен учун икки клуб ҳам қадрдон. Кучли жамоа ютаверсин. Биз эса чиройли футбол томоша қилайлик",- дейди Мурод Исмоилов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика