RU

Последние новости

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади” Новости

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади”

Суперлиганинг 1-турида “Сурхон” Тошкентда “Олимпик” билан ўйнади.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин термизликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Авваламбор ҳаммани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. “Олимпик” билан баҳс жуда ҳам қизиқарли кечди. Икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо, мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, барибир камчиликлар кузатилди. Ўйлашимча, жорий мавсум жуда қизиқарли кечади. 

Ғалаба қозонишимизга омад етишмади. Бизда гол уриш учун қулай имкониятлар пайдо бўлди. Аммо, аниқ зарбани бериш вақтида озгина совуққонлик етишмади. Албатта, бу футбол, шунақа ҳолатлари билан қизиқарли кечади. “Олимпик” билан баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, ғалабали ўйинларимиз олдинда. 

Испаниялик мураббийлар менда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Яқинда иш бошлаган бўлса-да, муҳитга жуда тез киришиб кетди. Машғулотларимиз ҳам кўтаринка кайфиятда ўтказилмоқда. Бу мураббийлар билан яхши натижалар кўрсата оламиз. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда дея оламан”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика