RU

Последние новости

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов Новости

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашуви ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

«Биринчи жиддий ўйиндаёқ тайёр ғалаба бой берилди. Ренар тактик дарс ўтди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бир қарашда “дурной” голлар. Лекин ўша натижа ва голларга муносиб бўлмоқ лозим.

Керакли ўзгаришлар, ўйинни боришига қараб қилинган юришлар ҳар иккала мутахассисда ҳар хил кечди. Тактик мураббийлар шундай паллада саҳнага чиқади.

Марказ буткул ютқазилди. Аҳмедов эса ҳимоядан кўра ярим ҳимояга зарурроқ эди, назаримда. Янгиликлар доим ҳам иш бермайди. Бундай ўйинларда тажриба кўпроқ ас қотади. Ярим ҳимоя маркази Қодирқуловдан кўра Аҳмедовга эҳтиёжманд эди.

Топ жамоалар ёки тактик мураббийлар ўйини нисбатан рақибдан кўра ёмонроқ чиққан учрашувда ҳам ютишни билади. Шу боисдан ҳам уларнинг маҳорати ёки даражаси фарқланади.

Биз эса чемпионатимизни қадрига етишга ва уни кўпроқ ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Чунки айнан миллий чемпионат асли терма жамоа манфаатига хизмат қиладиган асосий фактор. Гап неча кун аввалроқ йиғилишда эмас, балки қисқа муддатдан сифатли фойдаланишда.

Шундай оптимал ҳолат ва сценарий остида кечган ўйинда ютқазиш шунчаки омадсизлик эмас, балки даража фарқини кўрсатди.

Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди», - деб ёзади телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика