RU

Последние новости

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  6 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  31 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат" Новости

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат"

Олтиариқнинг “Имкон” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг, “Имкон” клуби раҳбари Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев сайтимизга интервью берди.

- “Имкон” футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Айрим сабабларга кўра жамоамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган эди, яқинда қайтадан шакллантирдик. Клубимиз ўз стадионига эга. Ҳомийларимиз кўмаги остида ҳозирги кунда стадионимиз қайтадан таъмирланмоқда. Жорий мавсумда ўз олдимизга футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этишни ният қилганмиз. Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган “Наврўз кубоги” мусобақаларида ҳам қатнашиш режамизда бор.

Ҳозирги кунда асосий эътиборимизни жамоамизни қайтадан шакллантиришга қаратганмиз. Келажакда “Имкон” клуби қошида футбол мактаби ташкил этмоқчимиз.

Жамоамиз асосан 2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони “Имкон арена” деб номланган бўлиб, бу стадион ўз бағрига ўн минг томошабинни сиғдира олади. Жамоамиз бош мураббийи илгари ҳам бизда ишлаган Камол Жўнашев ҳисобланади, унга Дилшод Райимжонов ёрдамчи мураббий сифатида яқиндан ёрдам беради – дейди Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика