RU

Последние новости

01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  0 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  4

Муҳаммадали Ўринбоев: "Шу мавсумда Суперлигада дебют голимни уришни истайман" Новости

Муҳаммадали Ўринбоев: "Шу мавсумда Суперлигада дебют голимни уришни истайман"

ФИФА кунларида "Пахтакор"нинг аксар футболчилари МТЖ ва ОТЖ сафида Жанубий Корея давлатида ўртоқлик ўйинларини ўтказиб келишди. Жамоа ҳам бўш қолмади.

"Металлург" билан Қибрайдаги базада назорат ўйини ташкил қилинди. 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан сўнг Муҳаммадали Ўринбоевга микрофон тутдик.

"Бу ўйин мен учун бошланғич таркибда тушганим билан аҳамиятли бўлди. Кўплаб акаларим терма жамоаларга кетганлиги учун назорат учрашувидаги имконият мени хурсанд қилди. Қанча кўп ўйинларда майдонга тушсам, табиийки, шунча кўп тажрибам ошиб бораверади. Қувонарлиси шундаки, бу ерда катта футболчилар менга рақобатчи сифатида эмас, укага қарагандек муносабатдалар. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда қийналмадим", - дейди 17 ёшли футболчи.

- ФИФА кунлари ҳам ўз якунига етди, олдинда Сизларни муҳим баҳслар кутиб турибди...
- Тўғри айтасиз, чемпионатда "Насаф"га қарши "олтин" ўйинлардан бири бизни кутиб турибди. "Металлург" билан ҳам айнан шунинг учун баҳс ўтказдик. Чемпионликни мақсад қилган жамоа фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак. Бу йилги чемпионатдан келиб чиқадиган бўлсак, ҳали қизиқарли ва кучли ўйинлар олдинда деб айтишим мумкин.

- Аввалги мавсумларга қараганда бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпсиз?
- Суперлигада дебют голимни шу мавсумда уришни истайман. Менга ишонч билдираётган Максим Александровичга катта раҳмат айтаман. Умуман олганда, "Пахтакор"га келиб ёмон мураббийларга дуч келмаганман. Ҳар бир қадамимда уларнинг меҳнати ётибди. Олдимизда 7та ўйин қолди, мана шу ўйинларда ҳам майдонга тушиб жамоамизга фойда келтириш ҳақида ўйлаяман.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика