RU

Последние новости

02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  17 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3

Моуриньо: "Бир вақтнинг ўзида 600-700 млн. фунт эвазига 6 нафар футболчини харид қила олмайман" Новости

Моуриньо: "Бир вақтнинг ўзида 600-700 млн. фунт эвазига 6 нафар футболчини харид қила олмайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирги трансфер бозоридаги нархлар билан юзага келган вазият ҳақида фикр билдирди.

"Клуб менга 600 млн. фунт бериб, 100 млн. фунтдан олти нафар футболчи харид қилишга имкон беради деб ўйлайсизми? Йўқ, клуб бундай қилмайди ва буни кута олмайман. Ҳозирги бозорни ҳисобга олсак, танқид қиладиган жой йўқ.  Гвардиола, клуб ходимлари ёки футболчилар ҳақида ёмон гап айтмоқчи эмасман, бироқ улар қилаётган иш доимо қўллаб-қувватланади.

Пеп келганида унинг қўл остида Англия посбони (Жо Харт) бор эди. Аммо у Гвардиолага ёқмайди, шу сабабли у "Барселона" дарвозабонини (Клаудио Браво) харид қилди. Унга навбатдаги голкипер ҳам ёқмади, шу сабабли яна бир футболчи (Эдерсон) сотиб олинди. Энди унинг кўнгли жойида.

Пепда Сабалета ва Коларов бор эди, бироқ улар 30дан ошган. Гвардиола уларни ўзгартирмоқчи бўлди ва икки футболчи ўрнига уч ўйинчини (Кайл Уокер, Бенжамин Менди, Данило) олиб келди.

Бир вақтнинг ўзида 6 ёки 7 футболчини харид қила оламизми? 600-700 млн. фунт сарфлашга қодирмизми? Йўқ. Ҳаммаси осон эмас. Сўнгги йилларда бозор қуйидаги йўналишга бурилмоқда: Сиз фэйр-плей ва чегара йўқ жамоалар сафига кириб, хоҳлаганингизни сотиб оласиз, ёки қийинчиликларга дуч келасиз" - дейди Моуриньо.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика