RU

Последние новости

00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  2 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  35 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  14 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2

Модрич: "Барча орзулар ушалиши мумкин" Новости

Модрич: "Барча орзулар ушалиши мумкин"

Йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинган "Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич қўлга киритган соврини ҳақида фикр билдирди.

"Бу мен учун катта шараф. Ушбу совринни қўлга киритганимдан ва бу ерда турганимдан жуда хурсандман. Роналду ва Салоҳни мавсумни ажойиб ўтказгани билан қутламоқчиман. Келажакда ушбу соврин учун курашда сизларда яна имкон бўлади. Бу фақат менинг эмас, балки "Реал" ва Хорватия терма жамоасидагиларнинг ҳам соврини. Уларсиз бу муваффақиятга эришмаган бўлардим. Ҳаммангизга катта раҳмат. Бу соврин оиламники ҳам. Қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Овоз берганларга ҳам.

Менга йўл кўрсатган Звонимир Бобанга раҳмат айтмоқчиман. У 1998 йилдаги Хорватия терма жамоаси бош мураббийи. Ўшанда жамоамиз бронза медални қўлга киритган. Мундиалда учинчи ўринни қўлга киритган жамоа Россиядаги муваффақиятимизга ишонишга ёрдам берди. Биз келажакдаги авлод учун илҳом манбаи бўлишимизга умид қиламан. Бу соврин меҳнат ва ишонч эвазига энг яхши бўлиш имконини беришини кўрсатди. Барча орзулар бир кун келиб амалга ошиши мумкин" - дейди Модрич.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика