RU

Последние новости

08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   0 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  3 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  170 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  18 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  7

Мирко Еличич "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан..." Новости

Мирко Еличич "Локомотив" билан ўйиндан сўнг: "Икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан..."

Пролиганинг 1-тури доирасида "Олимпик" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:3) мезбонлар устози Мирко Еличич ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ҳақида яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Буни бошқалар муҳокама қилиб олишлари мумкин. Футбол ривожи йўлида кўп ўзгаришлар бўлмаяпти. Бу ёмон. Бу ўзгарадими ёки йўқми, билмайман. Шундай бўлиб қолаётганига ўзбек футболи учун афсусдаман. Нима ҳақида гапираётганимни тушундингиз деб ўйлайман".


- 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдингиз. Бу тажриба билан боғлиқми?

- Биз жамоа сифатида йиғилганимиздан сўнг илк бор табиий майдонда ўйнадик. Бу албатта бироз бошқача бўлди. Йигитларда оёқ оғрий бошлади. Сен икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан. Рухсат беришмаяпти. Хаттоки расмий ўйин олдидан ҳам. Бу уятли. Бу бизга халал берди. 

"Локомотив"дек жамоага тажриба ёрдам беради. Шунингдек, 190 сантиметрли одамнинг ҳам ёрдами катта бўлади. Биз хеч қачон бундай футбол ўйнамоқчи эмасмиз.

Мен аввал бунақаларни Англия футболида кўрардим. Бундай пайтлар ўтиб кетган деб ўйлардим. Ваҳоланки, ундай эмас экан. 


- Ўйин олдидан футболчилар майдон чимини яхши ўришмаган деб айтишди. Сиз бунга эътибор бердингизми? 

- Бу борада кўп гапириш мумкин. Яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Бу ҳақида ўйлаши лозим бўлган одамлар бўлса керак. Бу менинг қарорим эмас. Бундай ҳолатлар қачон тўғирланади, билмайман. Мен деярли 20 йилдан бери бу ерда ишлайман.


- Бугун "Олимпик" сафида "Локомотив"нинг уч нафар футболчиси ўйнади. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши. Уларга ўз даражаларини намойиш этишларига имконият беряпмиз. Биз бор-йўғи икки ой бирга ишлаяпмиз. Футболчилар ёш. Улар тажриба тўплашади. Улар кучли хоҳишни йўқотиб қўймасликлари керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика