RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради" Новости

Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"

ОКМК ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов Россиянинг "Ротор" клубига қарши ўйин якунида янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

– Йиғин қандай ўтмоқда?

– Икки маҳал машғулот ўтказяпмиз: эрталаб ва кечқурун. Шундай пайтлар бўлдики, эрталаб машғулот қилиб, кечқурун ўйин ўтказдик. Ҳаммаси жой-жойида кетяпти. Чемпионатни 100 фоиз тайёр ҳолда бошлаймиз.

– Адашмаётган бўлсам, Туркияда йиғин ўтказаётганлар орасида, менимча, фақатгина ОКМК мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб турибди. Бу каби ўйинлар албатта натижага қаралмайди. Жамоани ҳар томонлама, турли мактаб вакиллари билан ўйинлар кучайтириб боради...

– Таъкидлаганингиздек, ўқув-машғулот йиғинларида натижага қаралмайди. Нимага десангиз, чемпионатга битта йўналишда тайёрланиш бўлмайди. Бу ерда икки хил, уч хил тактика синаб кўрилади. Учрашувлар давом этаётган пайтда ўйин схемаси ўзгариб кетади. Шунинг учун ҳар хил схема синовдан ўтказилади. Энг асосийси – футбол ўйнаш, сифат ва ўша учта-тўртта режани яхшилаб мукаммал ўрганиб олиш деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам йиғинларда беллашувлар ўтказилади.

– Гоҳида бир кунда иккита ўйин ҳам ўтказиляпти ва барчага имконият ҳам бериляпти.

– Албатта. Йиғинда ҳамма бир хил юклама олиши керак. Бир хил тайёр бўлиб бориши керак. Нимага десангиз, чемпионат узоқ давом этади. Жуда узоқ давом этади. Бир ҳафта, бир-икки ой эмас. Чемпионатда ҳар хил вазият бўлади. Шунинг учун ҳаммага юклама бир хил деб бўлсин, ҳамма ўйин амалиётига эга бўлсин деб шунақа қилинади деб ўйлайман. Бу менинг фикрим.

– Мухлислар стандартдан киритиладиган голларни анча соғиниб қолишган...

– Насиб қилса ҳаракат қиламиз.

– Миржалол Қосимов мураббийлик қилаётган ОКМКда бошқа футболчиларга қараганда сизга кўпроқ босим бўладими?

– Ҳаммаёқда шу савол берилади. Жуда кўп берилади. Ҳозир босим йўқ. Кўникиб қолганман. Аксинча босим туртки беради. Ҳар доим шуни айтиб келганман. Буни тўғри қабул қиламан ва олдинга интилишга ҳаракат қилавераман.

– ОКМК мухлисларига тилакларингиз...

– Қўллаб-қувватлашда давом этинглар, бизга ишонинглар. Ишончингизни оқлаб, чемпион бўлиб, сизларни хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
13 фев 12:19:43
Bahrom Abdurahmonov
suratda o'sha mashhur "4" raqami
   
14 фев 17:24:56
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Sherzodjon Abdullayev
Шу ОКМК чемпионатни зур бошлайди лекин охиригача кучи етмайдими
АГМК ўтган мавсумни айтмаса. Ҳар йили ҳаминқадар таркиб билан, совринли ўринларни олади. Шунчаки 2025 да таркиб анча ёшартирилди. Ёшларда стабильность етишмайди. Абрамов ва Рўзиқулда шунақа. Ҳар мавсум сўнгига келиб очко йўқотишни бошлашади!
   
13 фев 14:05:05
Abdulaziz Turdibekov
dadasi bo'masa bilmadim qayerda o'ynardi yo tugatardi yo 10 ligada yurardi
   
13 фев 12:23:45
Sherzodjon Abdullayev
Шу ОКМК чемпионатни зур бошлайди лекин охиригача кучи етмайдими
-2   
13 фев 15:04:05
Akbar Umarov
Otasini erkatoy o'g'li. Paxtakor PFCni xattoki 10 tarkibigixam aslo tortmaydi.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика