RU

Последние новости

19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  0 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  5 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  6 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  29 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  5

Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди" Новости

Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Сўғдиёна"га қарши ҳар йили қизиқарли ўйинлар бўлади. Бугун икки жамоа ҳам майдонга ғалаба учун чиққани сезилиб турди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам ўйинга қайта олдик. Йигитлар охиригача курашишди ва бу ўз самарасини берди. Мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳи бўлдик. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Энди кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак", - дея фикр билдирди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни ўзгартириб юборди. Бош мураббий захираларни тўғри амалга оширгани ва шу орқали ғалаба қозонгани учун мақтовга арзийди, аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Захирадан майдонга тушган футболчилар ғалаба келтирган бўлса, шунда бош мураббий асосий таркибни танлашда хатога йўл қўйган бўладими? Масалан, Хуршид Ғиёсовни олдинроқ майдонга тушириш тўғрироқ қарор бўлмас эдими?

- Хуршид Ғиёсов майдонга тушганида, бошқа футболчига имкон бериш керак. Ғиёсов кўп ўйиндан бери гол урмаяпти дейишган бўлар эди. Ҳаёт мана шундай. Бундай гап-сўзлар биздан олдин ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор ва биздан кейин ҳам бўлади. Бугунги бешта футболчини ўзгартирдик ва жиддий ротацияга қўл урдик. Фақатгина 11 киши билан ўйнайвериш нотўғри. Тақвим жуда ҳам зич ва икки кундан сўнг "Насаф"га қарши ўта муҳим ўйинимиз бор. Мен имкон қадар кўпроқ футболчиларга имконият беришни танлайман. Бугун натижа салбий бўлганида ҳам ўз фикримда қолган бўлар эдим. Биласизми, ташқаридан барчаси осон кўринади. Ташқарида ҳамма мутахассис. Жамоа ичига кирганда эса умуман бошқача вазият.

Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Мен ҳам ўз давримда бекорга 90 дақиқа ўйнамаганман. Менга ҳам бошида 3 дақиқагина имконият берилар эди. Барча футболчилар тақдим этилган имкониятдан унумли фойдаланиши керак. Футболчи асосий таркибдан жой оладими ёки ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларга ўйинга қўшиладими фарқи йўқ.



- ОКМК кетма-кет иккинчи қийин кечаётган учрашувда ўзига керакли натижага эришмоқда. Ушбу ғалабаларнинг сири нимада? Жамоа нима эвазига бундай ўйинларда ғалаба қозона оляпти? Масалан, Европада барча "Реал"нинг "камбэк"лари ёки керакли натижани қўлга киритишига ҳайрон қолади. Ўзига керакли натижани қайд эта олишнинг асосий сабаби ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Футбол мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Биз авваламбор мухлислар учун футбол ўйнаймиз. Масалан, Европада мухлислар менталитети умуман бошқача. Жамоа мағлуб бўлса ҳам, сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлайди. Жамоа ютқазган тақдирда ҳам қарсаклар остида кузатиб қўйилади. Футболда спорт принципи бор, курашиш керак бўлади. Мен шу сабабли футбол шахмат эмас деб айтиб келаман. Сабаби шахматда ақлни ишга солиш керак. Футболда эса бутун бадан ва мияни ишлатиш керак бўлади. Йигитларга раҳмат айтаман. Биз охиригача курашдик ва шу сабабли яратган бизни ғалаба билан сийлади.

- Люпчо Дориев бугун жамоангиз дарвозасини икки маротаба ишғол этди. Бир футболчи ОКМК дарвозасига иккита гол киритса, ҳимоячилар ўша футболчини яхши қўриқлай олмаганидан далолат эмасми?

- Дориев жуда малакали футболчи. Ўтган мавсумларда ҳам дарвозамизга гол киритган эди. Футбол жамоавий ўйин ва гол ўтказиш юборган вазиятимизда бир футболчини айблаш нотўғри. Биринчи голини қандай зарба орқали киритганини кўрдингиз. Европада ҳам бундай зарбани бартараф этишга қийналишади. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол уриб кета олади. Гол ўтказиб юборган вазиятимизни бошидан кўриб чиқишимиз керак. Аслида бундан олдин хатога йўл қўйган эдик. Иккинчи голда эса майдон марказида тўпни йўқотдик. Али Абдураҳмонов тўпни йўқотди, ваҳоланки у бемалол тўпни қабул қилиб, шеригига пас бериши ҳам мумкин эди. Биз ҳужумга ўтаётган вақтимизда ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларини қўриқлашмайди. Сабаби биз ҳужум уюштиряпмиз. Биз эса бир ноаниқ пас орқали вазиятни ўзгартириб юбордик. Дориев эса яримта вазиятда ҳам гол ура олди. Айрим бир футболчилар Дориевнинг ўрнида ўта ноаниқ зарба беришган бўларди. Ўтказиб юборган голларимизда ҳимоячилар айбдор демайман, бошқа футболчилар ҳам вазиятни бартараф этиши мумкин эди. Бутун жамоанинг хатоси голга олиб келди.



Рейтинг: +5   

Комментарии

   
21 апр 03:17:59
Forrest Gump
Real zapretga tushib qolganmi? Match senterdayam ko’rsatmadi, tarkiblar va natija haqida xabaram chiqmadi. Tinchlikmikan?))
-1   
21 апр 02:03:55
Qirol Zidan
Ответ на комментарий пользователя Begzod Tuychiyev
Real athletic uyiniga nega tarkib ham chiqarmadi bular
Ухлаб қолишган ёки Реал ўйинига бойкот қилишган.
-1   
21 апр 02:00:50
Begzod Tuychiyev
Real athletic uyiniga nega tarkib ham chiqarmadi bular
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика