RU

Последние новости

15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  1 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  3 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  3 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   9 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  7 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  44 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  4

Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон аҳлини "Мустақиллик байрами" куни билан муборакбод этаман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Муҳими 3 очкони қўлга киритдик. Жамоани олдинда кичик таътил кутиб турибди. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Ўйиннинг якуний қисмида стандарт вазиятдан киритган голимиз бизга 3 очкони тақдим этди. Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим. Навбатдаги учрашувларда "Бунёдкор" жамоасига омад тилайман.

- Жамоангиз сўнги дақиқаларда гол киритиши эвазига ғалабани илиб кетган учрашувлар бўлаяпти. Бу сизнинг режангизда бор жараёнми? Масалан, 80-дақиқадан кейинги вақт учун алоҳида кўрсатмалар берасизми?

- Йўқ, махсус кўрсатма бермаймиз. Майдонга чиққандан сўнг фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. 80-дақиқадан кейин эмас, ҳакам ҳуштаги чалиниб, ўйин бошланганидан то охиригача бир хил балансда ўйнашимиз керак. "Динамо" билан ўйинда шу каби хатолар эвазига мағлуб бўлдик. Аксинча, гол ургандан сўнг жамоа янада қўшиши керак. Футбол акс ҳолда кечирмайди.

- Суперлигада даражаси тенглашди. Сизнингча, бу ҳақиқатдан ҳам жамоаларнинг кучайиши билан боғлиқми?

- Бунга турлича ёндашиш мумкин. Суперлигада шунчаки ўйин бўлмайди. Жадвал ҳеч нарсани англатмайди. Биринчи ўриндаги жамоа билан 14-ўриндаги жамоа ўйнаса ҳам, ким ютади, ким ютқазади, ҳеч ким билмайди.

- "Бунёдкор"га тамал тоши қўйган мураббийлардан бирисиз. Жамоанинг айни дамдаги инқирози сизни қандай изтиробга солади?

- Ташқаридан бир нарса дейиш қийин. Албатта, жамоага ачинаман. Илёсга ҳам бу борада айтдим, омад тиладим, жамоа Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолишни уддалашига ишонч билдираман. Бундай ҳолат ҳар бир жамоа билан юз бериши мумкин.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
28 авг 00:42:09
Qirol Zidan
Ўзбек футболининг ҳақиқий юлдузи. Фахримиз, ҳурматга лойиқ инсон. Миржалол акани Аллоҳ ҳамиша паноҳида асрасин.
+2   
27 авг 23:29:48
Кодиржон Жалилов
Ака омад ишизга фаолиятизга
+2   
27 авг 23:14:29
Xumoyun Faxriddinov
Нодир Абдурразоков ва Азиз Холмуродовда потенциал катта улар тушгандан кейин уйин кучайди крайдаги Ахроров хам Акилли уйинчи екан. Омад.
+2   
27 авг 22:25:54
Mirjalolboy
Худо хоҳласа бу инқироздан чиқиб кетади Бунёдкор.
+1   
27 авг 22:49:27
Бахтиёр Ашуров
Қосимов ва унинг жамоасига омад!
-1   
27 авг 22:48:52
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Mirjalolboy
Худо хоҳласа бу инқироздан чиқиб кетади Бунёдкор.
Худо ҳохласа. Амийн!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика