RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим" Новости

Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Пахтакор" - ОКМК ўйини якунланганидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.


- Миллий терма жамоамиз саралаш ўйинларида иштирок этиши сабабли ўйин амалиёти бироз етишмади. Шундан биз қўрққандик. Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" ҳам йигитларим ҳам яхши ўйин кўрсатди. Энг кераклиси, натижадан қониқдим. Ўйин курашларга бой бўлди. Очко эса сув ва ҳаводек муҳим эди. Ўтган 4 ўйин давомида яратилган вазиятлардан фойдалана олмаётгандик. "Пахтакор" номдор жамоа, қолаверса, келажаги порлоқ ёшлар етишиб чиқади. Улар яхшигина қаршилик кўрсатишди. Биз эса энг кераклиси - натижага эришдик. Ўйин эсдан чиқади, натижа қолади. Қолаверса, мавсум якуни, барча чарчаган, асабий. Йигитлар эса шунга қарамай туриб бера олишди. Шу боисдан ўйиндан ҳам натижадан ҳам қониқдим десам бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, шу ерга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорлик билдираман.

- Ўзингиз айтгансиз, мавсум якунидаги ўйинларда футболчиларда "жамадон кайфияти" бўлади. Шундай пайтда футболчиларни руҳан ва жисмонан тайёрлаш қандай кечади?

- Бунга жиддий қараш керак. Хавотирга солган нарса - икки ҳафталик танаффус ҳам йигитларни ритмдан чиқариши мумкин. Сиз айтаётган нарса руҳий ҳолатга боғлиқ. Биринчи даврани охирги ўйинидан кейин бир ой дамга чиққандик. Ўшанда Қаршида "Қизилқум"га ютқазгандик, шунда кўп нарсалар кўринганди. Ўшанда айрим футболчилардаги "жамадон кайфияти" таъсирини ўтказганди. Ҳа, бу кичик деталь сифатида кўриниши мумкин, лекин бу ҳам ўз таъсирини кўрсатади, шунингдек, хис-ҳаёжон ҳам. Бир вазиятни эсласак, ўшанда Жавоҳир оддий ҳолатда хато қилганди. Бироқ у бундай хатолар қилмасди. Унга ҳаяжонландингми, деб савол бердим. Ўша пайтда унинг ҳаяжонлангани кўринганди.

- ОКМК бош мураббийи бўлганингиздан бери илк марта "Пахтакор"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб қилдингиз. "Пахтакор"ни юта олиш иммунитети шаклландими?

- Йўқ, бундай дейиш керак эмас. Статистикага қарамаслик керак. Ўтган йили "Пахтакор" майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда Рубен рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борганди, лекин гол ура олмаганди. Бу футбол. Айтяпман-ку, ўтган 4 ўйинда жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин булардан фойдалана олмадик. Охиригача курашдик. "Нефтчи"даги ўйинда эса стандартдан гол ўтказиб юбордик, вазиятларимиздан гол ура олмадик. "Олимпик" билан ўйинда эса 4-5та яққол вазиятлар бўлди. Хурсанд қиладиган нарса, охиригача курашяпмиз. Мухлислар эса бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ютқамайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Лекин ўйинни охиригача ўйнаб қўйишни яхши ҳислат деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика