RU

Последние новости

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  21 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот" Новости

Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот"

ОКМК ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Муҳими ғалаба қозондик ва керакли уч очкони қўлга киритдик. "Турон" бугун яхши ўйин намойиш этди.

- Олдинда "Сепахон"га қарши меҳмондаги ўйин кутиб турибди. Жароҳатланган футболчилар сафардаги учрашувга боришадими?

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган футболчилар даволаниши керак. Жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар сафарга йўл олишади. Ҳозирги кунда ёшларни ҳам таркибга жалб этяпмиз. Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот. Ушбу муаммолардан тўғри хулоса чиқарамиз.

- Ўзбекистон кубоги финалига чиққани сабаб ОКМК кейинги мавсум Осиё чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Финалга қандай тайёргарлик кўриляпти?

- Олдиндан бир нима демайман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Кейинги учрашувимиз "Сепахон"га қарши ва Эрондаги учрашувни яхши ўтказиб олишимиз керак.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика