RU

Последние новости

18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  0 18:08Суперлига. "Андижон" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  8 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   20 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига" Новости

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Бухоро" учрашувида мезбонлар ғалабага эришишди (3:1).

- Биринчи навбатда узоқ давом этган ва мураккаб ўтган мавсум яхши нотада тугагани билан барчани табриклайман. Мавсум учун барчага раҳмат айтаман. Жамоамиз учун меҳнат қилган қоровулдан бошлаб токи раҳбариятга қадар миннатдорчилик билдираман. Энг муҳими, доим бизни қўллаб-қувватлаб, керакли паллада АГМКга далда бўлган мухлисларимизга минг раҳмат айтаман. Ўтган мавсум жамоамиз кўнгилгагидек иштирок этолмаганига қарамасдан, бизга ишонган ва доим елкадош бўлган ҳаммага ташаккур. Учинчи ўрин АГМК тарихида кичик бир янги саҳифа. Қадам ва қадам ишлашдан тўхтамаймиз ва янада ўсишга ҳаракат қиламиз. Пандемия муносабати билан жорий мавсум ҳар доимгиданда қийин кечди. Жамоамиз мавсум давомида коронавирус касаллигини ҳам бошдан ўтказди. Шунга қарамасдан тинмасдан меҳнат қилган ва майдонга чиқиб борини берган футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Ҳа, мавсум давомида ўйинимизда пасайишлар юзага келди. Иккинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам туғилганди, бироқ баъзи ўйинлардаги муваффақиятсизликлар якунда кумуш медалига эга чиқишимизга тўсқинлик қилди. Рақобатчиларимизга иккинчи даврада мағлубиятга учраганимиз қимматга тушди. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказганимиз ҳам АГМК жамоаси тарихидаги кичик бир ёқимли статистика. Бу албатта футболчилар ва менга доим ёрдам бериб келган мураббийлар штабининг меҳнати.

Яна бир бор барчага миннатдорчилик билдириб, бизга ишонган раҳбариятга раҳмат айтаман. Гарчи чемпионат тугаган бўлсада, мавсум ҳали жамоамиз учун якунлангани йўқ. Ҳаёт давом этади. Чунки бизни сешанба куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Локомотив"га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бронза медали бу энди тарих. Биз ҳали яна ишлашда давом этамиз. Қисқа вақт ичида концентрацияни Ўзбекистон кубогига қаратамиз. 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Мақсад ўша куни Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш", - дейди Қосимов.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика