RU

Последние новости

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  6 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  16 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди" Новости

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушби икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Ўйинни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсатишди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланишди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Статистика бўйича АГМК жамоаси таркиби энг ёши катта футболчилардан иборат. Жамоани ёшлар билан кучайтириш ва селекция ишларини амалга ошириш режада борми?

- Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат муаммо - яхши ўйинчиларни топишда. "Бавария"ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

- Майдонда кўпинча қийинчиликка учрайдиган Шаҳзодбек Нурматовни қайси критериялар бўйича ўйинга туширасиз?

- Кимга осон? Кел, сени ўйнатиб кўрамиз, кўп савол берганингга. Албатта, ҳазил (кулади). У бугун захирадан майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмади. Мате ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика