RU

Последние новости

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  10 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  40 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка... Новости

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Теги :  Суперлига
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури якунига етди.

Эътиборли жиҳати, мазкур тур доирасидаги 7 ўйиннинг ҳеч бирида меҳмонларнинг ғалабаси қайд этилмади. 

"Қўқон-1912" 1:1 "Андижон", 2314 мухлис

"Пахтакор" 3:1 "Турон", 2203 мухлис

"Сўғдиёна" 2:0 "Металлург", 987 мухлис

АГМК 1:0 "Сурхон", 1003 мухлис

"Навбаҳор" 0:0 "Қизилқум", 4525 мухлис

"Локомотив" 2:1 "Машъал", 355 мухлис

"Насаф" 5:0 "Бунёдкор", 3051 мухлис

Мазкур турни 14 438 ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўртача 2063 нафар). Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп мухлис "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг уй ўйинларида иштирок этди. Энг ёмон натижа эса "Локомотив" — "Машъал" ўйинида қайд этилди.

7 ўйинда жами 17 гол урилди (ўртача 2,4). Тўпларнинг 14 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда урилди (5). Фақат 1 баҳсда дарвозаларга тўп киритилмади ("Навбаҳор" — "Қизилқум").

Фақат 1 футболчи дублга эришди. "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев "қалдирғочлар" дарвозасини 2 бор ишғол қилди.

20-турда реферилар 34 марта чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 4,8 тадан).

Энг қўпол ўйин Қўқондаги баҳс бўлди. Раҳимбек Каримов 90 дақиқа ичида 11 футболчини огоҳлантирди.

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди (2-сариқдан кейин) — Суннатилла Эрматов ("Турон").

Фақат 2 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, Суперлиганинг кейинги тур ўйинлари 1 октябрда старт олади. Марказий учрашув пойтахтда. Ўйинларни ўтказиб юборманг!

01.10.2021 - 16:00. "Қўқон-1912" — "Пахтакор"

01.10.2021 - 18:15. "Металлург" — "Локомотив"

02.10.2021 - 15:30. "Машъал" — "Насаф"

02.10.2021 - 15:45. "Андижон" — "Сўғдиёна"

02.10.2021 - 18:00. "Бунёдкор" — АГМК

03.10.2021 - 16:00. "Сурхон" — "Навбаҳор"

03.10.2021 - 18:15. "Қизилқум" — "Турон"

"Тошкент грандларининг мухлислари синфдошларимдан ҳам камроқ!"

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика