RU

Последние новости

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  2 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  20 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  20 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  31 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

"Металлург" қаерга кетяпти? Новости

"Металлург" қаерга кетяпти?

Суперлиганинг 20-турида Жиззахда меҳмон бўлган бекободликлар бошлари эгик ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги 13-мағлубиятини қабул қилиб олди ва бу борада барчадан ўзиб кетди ("Сурхон" билан бирга). Бу йилги Бекобод клубини таниб бўлмаяпти. Жамоа айни пайтда 19 очко билан мусобақа жадвалида 10-бўлиб турибди. Хавфли ҳудуд билан орадаги тафовут атиги 3 очко. 

Эътибор қилинг, "Металлург" сўнгги 9 ўйинда 27 очколик имкониятдан атиги 3 очко тўплади. Жамоа охирги 3 ойда 4 та гол урди, холос. 

Турнир жадвалида "Металлург"дан ортда қолаётган 4 клубнинг ("Машъал", "Андижон", "Сурхон", "Турон") барчаси охирги 9 турда нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Бу даврда Суперлигадаги энг ёмон клуб айнан "Металлург" бўлиб турибди. Агар Жасур Абдураимов ўз шогирдларини зудлик билан ўзгартирмаса, жамоа Про лига сари дадил одимламоқда. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, "Металлург" 1 турдан кейин аутсайдарлар зонасига тушиб қолади.

Ўтган йилги мавсумга эътибор қаратамиз. 2020 йилнинг 20-туридан кейин Андрей Шипилов жамоаси ҳисобида 32 очко бор эди (ҳозиргидан 13 очко кўпроқ). Жамоа 6-ўринда бўлиб, хавфли ҳудуддан 20 очко олдинда бўлгани ҳолда элитада қолишни кафолатлаб бўлганди.

Юқорида "Металлург" Про лигага тушиш учун даъвогарлардан бири, дейилди. Жамоанинг бўлажак рақиблари ҳақидаги маълумот жамоа мухлисларининг бу борадаги хавотирини янада кучайтирса керак.

21-тур. "Металлург" — "Локомотив" (8-ўрин)

22-тур. "Насаф" (6-ўрин) — "Металлург"

23-тур. "Металлург" — АГМК (3-ўрин)

24-тур. "Навбаҳор" (6-ўрин) — "Металлург"

25-тур. "Металлург" — "Турон" (14-ўрин)

26-тур. "Қизилқум" (7-ўрин)  — "Металлург"

Хуллас, Бекобод жамоасида аҳвол оғир. Юқоридаги саволларга эса мавсум охирида жавоб топишимиз мумкин.

"Сурхон"га битта "зарб" етади

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика