RU

Последние новости

23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  0 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:57Миллатлар лигаси. Бироздан сўнг бошланадиган учта ўйинни таркиблари билан танишинг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  1 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  4 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  1 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  9 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  10 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  12 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  7

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди Новости

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди

Теги :  Металлург
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказилган назорат учрашувидан кейин мураббийлар штаби “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам беришганди.

Бугун эрталабдан бекободликлар яна Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланишди ва Суперлига жамоалари олдига қўйилган асосий талаблардан бири – жисмоний тайёргарликни аниқловчи тест-синовларидан ўтишди. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигида тўртта йўналиш бўйича футболчиларнинг ҳолатини назоратдан ўтказишди. 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда "Yo-Yo" тест машқларини “Металлург” футболчилари кўтаринки, хушчақчақ кайфиятда топширишди. Биринчи сафарги кўрикда футболчилар айниқса "Yo-Yo" тестида қийинчиликка дуч келишганди. Бу сафар эса “Металлург” ўйинчиларининг 70 фоиздан зиёдроғида муаммо бўлмади. Ўз навбатида текширув гуруҳи вакиллари ҳам жамоанинг ҳолати мўътадиллашганини, мавсум бошланишига қадар оптимал ҳолатга кўтарилишини таъкидлашди. Тест-синовлари якунлари ЎФА методик марказида таҳлил этилгач, баён этилади.

“Металлург” футболчилари эса эртадан яна икки маҳаллик машғулотлар жараёнини давом эттиришади. Ўз навбатида 14 февралда “Нефтчи”, 17 февралда эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувларида куч синалишини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Кўрик ўйинлари Қибрай базаси майдонларида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика