Мессининг кетишга қарор қилишидаги асосий фактор маълум (Mundo Deportivo)
26 авг 2020 06:46
Новости
Мессининг кетишга қарор қилишидаги асосий фактор маълум (Mundo Deportivo)
Кеча тунда футбол жамоатчилигининг асосий диққат-эътибори Испанияга қаратилди.
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Каталонияни тарк этмоқчи. "Кўк-анорранглилар" сардорининг клубга кетмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарни жўнатиши сабаби маълум бўлди.
"Mundo Deportivo" нашрининг маълумотига кўра, бу вазиятнинг асосий фактори аргентиналикнинг ҳужумчи Луис Суарес билан дўстлиги. Олдинроқ, жамоа янги бош мураббийи Рональд Куман уругвайликдан қутулмоқчилигини маълум қилганди.
Қайд этилишича, Месси ва Суарес Чемпионлар лигасида "Бавария"дан учралган мағлубиятдан кейин вақтни биргаликда ўтказишган. Бунга сабаб, шармандали мағлубиятни тезроқ унутишда бир-бирига ёрдам бериш. Клуб Суаресдан қутулмоқчилигига ишора қилганининг эртасига Месси "Барселона"дан кетиш ҳақидаги факсни клубга юборган.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии