RU

Последние новости

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин Новости

Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин

Аргентиналик собиқ футболчи Карлос Тевес хайрлашув учрашувини ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Goal.com хабар берди.

Собиқ форвард 2022 йилда бутсаларини михга илган бўлса-да, аммо ҳозирги пайтга келиб хайрлашув ўйини ҳақида ўйлаяпти. У собиқ жамоадошлари ва терма жамоадошлари орасидан кўплаб юлдузларни, жумладан, Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

"Мен албатта хайрлашув ўйинини ўтказаман, фақат қулай вақт топишим керак. Мен Мессини ҳам, Роналдуни ҳам таклиф қилмоқчиман", – деди собиқ ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Тевес "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналду билан, Аргентина терма жамоасида Лионель Месси билан бирга тўп тепган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика