RU

Последние новости

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   17 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  28 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди Новости

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жиддий жароҳат олди.

Аргентиналик форвард 16-дақиқада ярим ҳимоячилар Арана ва Васкес орасидан ўтаётиб йиқилиб тушди ва қўлини жуда жиддий шикастлаб олди.

Бу ерда ҳеч қандай қўполлик бўлгани йўқ. Лео ерга ноқулай йиқилиб, жароҳат олди.


Футболчининг қўлини бинт билан боғлаб, захира керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлашгунича (Месси майдон четида ётарди, бутун "Камп Ноу" уни кузатди, "Барса" эса камчилик бўлиб ўйнаётган эди) 8 дақиқа ўтиб кетди. AS берган маълумотларга кўра, оғриқ туфайли футболчи шок ҳолатига тушган, кейинроқ унинг боши айланган.


Ҳужумчини алмаштиришди.

Тиббий текширувдан сўнг Мессининг ўнг қўлида синиш борлиги аниқланди. "Барселона" матбуот хизматининг маълум қилишича, даволанишга 3 ҳафта кетади.

"Барселона" учун келаси ҳафта жуда муҳим эди: Жамоа чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўйнарди, якшанба куни эса "Эл Классико". Месси 11 йилдан бери "Реал"га қарши баҳсларни ўтказиб юбормаганди.

Месси даволанаётган пайтда "Культураль Леонесса"га қарши Испания Кубоги баҳси, "Интер" билан иккинчи ўйин ва "Бетис"га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Лео сўнгги 5та мавсум давомида жароҳат туфайли 30та учрашувни ўтказиб юборганди.

Месси бутун фаолияти давомида 2 марта "Реал"га қарши баҳс олдидан жароҳат олган эди: 2006 (1:1 - Роналдо ва Роналдиньо гол уришган) ва 2007 йилларда (0:1 - Жулио Баптиста гол урган).

Месси 2015 йилда ҳам "Эл-Классико"ни ўтказиб юбориши мумкин эди. Ўшанба футболчи тиззасини жароҳатлаб олган ва деярли 2 ой майдонга тушмаган. Бироқ у "Реал"га қарши баҳсда 30 дақиқа ўйнай олди.

Умуман олганда, Месси 16-дақиқада жароҳатланганига қарамай жамоа учун фойда келтиришга улгурди:

2-дақиқада Коутиньога ажойиб голли пас берди, кейин ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Рейтинг: -84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика