Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"
07 янв 11:54
Новости
Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
"Бу ерда анча хотиржам яшаётганим бор гап. Майамининг биз яшайдиган қисмида ҳамма нарса кўпроқ америкача услубда: одамлар бошқача ҳаёт кечиришади ва футболга у қадар катта аҳамият беришмайди.
Барселонада доим қаергадир борардим ва одамлар бунга ўрганиб қолишганди. Мен деярли Барселонада туғилганман, бутун умрим ўша ерда ўтган. Доим бир хил жойларга борардим, одамлар мени доимий равишда кўришарди, шунинг учун бу нормал ҳолат эди.
Бу ерда ҳам ҳаётимиз анча бир маромда кечмоқда. Биз фарзандларимизга боғланиб қолганмиз, уларнинг ҳаёти ва жадвали билан яшаймиз. Аввал айтганимдек, улар дарсларини тугатишади ва биз машғулотга йўл оламиз", — деди Месси.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии
МЛС-ҳотиржамлик.
Саудия-пул.