"Мен кўрган энг яхши лойиҳалардан бири". Неймар — ЖЧ-2034 ҳақида
13 ноя 2024 16:48
Новости
"Мен кўрган энг яхши лойиҳалардан бири". Неймар — ЖЧ-2034 ҳақида
"Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Неймар Жаҳон чемпионати-2034га тайёргарлик ҳақида гапирди.
Қайд этиш керак, Саудия Арабистони мусобақани ўтказиш учун ягона номзод-давлат ҳисобланади.
"Ўйлашимча, бу ҳаётим давомида мен кўрган энг яхши лойиҳалардан бири. Бу футбол тарихидаги энг яхши жаҳон чемпионати бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Ушбу лойиҳадаги барча ишлар футболга ёрдам бериш. Ташкилотчилар футболчилар ҳақида қайғуришмоқда ва мундиал давомида узоқ сафарлар бўлмаслиги бўйича бош қотиришмоқда.
Бу стадионлар ва меҳмонхоналар ўртасидаги қатновни осонлаштиради ҳамда футболчиларга тикланиш учун кўпроқ вақт қолади. Натижада, уларнинг ҳар бири кейинги баҳсда ҳам ўзини яхши томондан кўрсатиши мумкин бўлади".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии