"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе
06 окт 2023 16:37
Новости
"Лацио" ва "Бавария" собиқ футболчиси Мирослав Клозе ўтмишдаги футболни ҳозиргиси билан солиштирди.
"Бугунги кунда ёш футболчилар ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашади. Болалигимда мен ҳар доим яхши кўрадиган ушбу спорт турим билан шуғулланиш ва бирор нарсага эришиш ҳақида ўйлардим. "Лацио"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳар бир машғулотдан сўнг жароҳатланмаслик учун муз тўла ваннага тушардим. Аммо жамоадаги ёш футболчилар тизимли равишда буни рад этишарди.
Машғулот охирида тўпларни махсус қопига солаётганимда, улар менга "Сизга буни қилишни ким айтди?", дейишарди. Шу ўринда мен: "Сен 20 ёшдасан, наҳотки, 60 ёшли ишчига ёрдам бера олмайсан?", деб айтардим. Улар кўпроқ бутсалари пайпоқларига мос келиш-клмаслиги ҳақида бош қотиришарди. Шунинг учун мен ўзимга ўзим "тўхта" дедим. Мен билган футбол энди йўқ.
Ҳозирги ёш футболчилар биринчи навбатда машиналар, ҳомийлар билан тузиладиган шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Футбол буларнинг барчасидан кейин туради. Улар учун имиж – энг муҳим нарса. Лекин мен учун энг соф кўринишдаги футбол муҳим эди", – деди германиялик собиқ футболчи.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии