RU

Последние новости

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  17 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  8 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади Новости

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади

Теги :  ФутболЎФА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 23-29 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун "MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказиш режалаштирилган.

Мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган "MediaUZ – футбол ҳафталиги"гида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Ҳурматли блогер ва журналистлар! 

Мусобақа низомига мувофиқ, унда асосан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тузилган 24 та жамоа қатнашади. Унда иштирок этиш истагини билдирганлар шахсини тасдиқловчи хужжатлар — фуқаролик паспорти, меҳнат дафтарчаси ёки тузилганига 3 ойдан кам бўлмаган муддатли меҳнат шартномалари нусхасини, шунингдек, 3х4 ҳажмдаги фотосуратларини "oksmm@intal.uz" электрон манзилига юбориши лозим.

Аризалар 2019 йилнинг 22 августигача қабул қилинади. 

Бундан ташқари, тадбир арафасида — 22 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Шунингдек, матбуот анжуманида мусобақа тартиб-қоидалари, очилиш ва тақдирлаш маросими тўғрисида ахборот берилади. 

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

Тел: (97) 920-24-80

(71) 277-77-58

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика