Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!
16 ноя 16:20
Новости
У Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Мамлакат футбол федерацияси яхши ишламоқда.
"Реал Мадрид" юлдузи Килиан Мбаппенинг 18 ёшли укаси Этан Жазоир терма жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Аввалроқ, француз футболи афсонасининг ўғли — Лука Зидан шундай йўл тутганди.
Жазоир Мбаппени ўз таркибида кўрмоқда. Бироқ Этанга бу керакми?
"Foot Mercato"нинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси "Лилль" ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени таркибига жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. 18 ёшли футболчи онаси Файза Ламари аждодлари орқали Жазоир миллий терма жамоасига жалб этилиш ҳуқуқига эга.

Бошқа томондан спортчининг ўзи — "Марсель" футбол мактабидан чиққан ва француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари у Франция U-19 терма жамоаси сафига жалб этилган. Таъкидланишича, унинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган, Этаннинг ўзи бу борада қандай фикрда эканлиги номаълум.
Зидан кутмоқда
Жазоир терма жамоаси биринчи бор машҳур футболчиларнинг яқин қариндошларини таркибига чорлаётгани йўқ. У ерда афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли, 27 ёшли "Гранада" дарвозабони Лука ўйнамоқда. У сентябрь ойида расман спортдаги фуқаролигини алиштирди, октябр ойида эса терма жамоага таклиф олди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Лука вақтида Франция термаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган.
"Бу ерда, Жазоирда, эканлигимдан хурсандман, бу менинг биринчи чақирувим — ва қандайдир ғурур туйғусини ҳис қиляпман. Биз жаҳон чемпионати саралашининг кейинги учрашувида ғолиб бўлмоқчимиз, бу муҳим баҳс. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дея Лука сўзларидан иқтибос келтирганди "RMC Sport".
Бош мураббий Владимир Петкович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳсда Уганда қарши кичик Зиданга асосий таркибдан жой берди. Голкипер ўйинни тўлиқ ўтказди, учрашув аввалида гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучишига муносиб ҳисса қўшди. Жадвалдаги вазият нуқтаи назаридан баҳс ҳеч нимани ўзгартирмасди — аввалроқ Жазоир Сомалини йирик (3:0) ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди.

Луканинг отасининг халқаро фаолияти ютуқларга бойроқ бўлганди. У узоқ йиллар давомида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ЖЧ-1998 ҳамда Евро-2000да ғолиб бўлишни уддалаган.
Жазоирлик мухлисларнинг эса Лукадан умиди катта. Шу ўринда Этан Мбаппедан ҳам. Агарда "Лилль" ярим ҳимоячиси таклифни қабул қилса, "саҳро тулкилари" таркиби чиндан сезиларли равишда кучайиб олади. Ахир яна қайси жамоа таркибида ҳам Зидан, ҳам Мбаппе борлиги билан мақтана олади?
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии