RU

Массимилиано Аллегри "Ювентус"дан 15 очко олиб ташлангани борасида нималар деди? Новости

Массимилиано Аллегри "Ювентус"дан 15 очко олиб ташлангани борасида нималар деди?

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри молиявий қаллобликлар сабабли клубдан 15 очко олиб ташлангани борасида гапирди.

"Эртага бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Уни яхши ўтказиш лозим. Кечаги воқеликдан кейин барчамизда бирдамлик ошиши керак. Бор фикримизни майдондаги ўйинга қаратишимизга тўғри келади. Очколарни тўпламасак, ҳеч нима ўзгармайди.

"Аталанта" жуда яхши ўйин кўрсатмоқда ва ҳозир яхши ҳолатга кириб олган. Ғалаба ҳақида ўйлайдиган жамоа. Биз эса бошқа турнирларда ҳам иштирок этяпмиз. Жамоанинг иши майдонда ўйнаш, клуб эса қолган ишларни ҳал қилади.

Ҳозир 7-ўринга кўтарилиб олиш ҳақида ўйлаяпмиз, қолганини кейин кўрамиз. Энди бўлаётган воқеликлардан келиб чиқиб қарорлар чиқарилади. Биз ғалати мавсумни ўтказяпмиз. Балки Европа лигаси бизга ЕЧЛ йўлланмасини тақдим қилар. Чунки энди чемпионатда 60 дан ошиқ очко йиға олмаймиз", - деди Аллегри.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика