RU

Последние новости

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Машарипов: "Бу Суриянинг энг заиф таркиби, Австралияда ҳам анча пасайиш бор" Новости

Машарипов: "Бу Суриянинг энг заиф таркиби, Австралияда ҳам анча пасайиш бор"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз бугун икки очко йўқотди деган фикрга қўшиламан.

Бугун бизда Осиё кубогидаги очилиш ва муҳим ўйин бўлгани учун бироз ҳаяжон сезилди. Мен бу Суриянинг энг заиф таркиби деб биламан. Улар фақат ҳимояга ётиб олишди ва ҳужумга чиқишмади. Киришга қийналдик, аммо 1-2 вазиятимиз бўлди ва улардан биттасидан гол уришимиз керак эди. Бундай ўйинларда жуда кам имконият бўлади. 

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 60 фоиз ўйинини кўрсата олдик деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда бундай бўлмайди. Бугун босим ва мухлислар томонидан кутилаётган натижа таъсир қилди ва шу сабаб эҳтиёткорлик билан ўйнадик.

Австралия — Ҳиндистон ўйинини кўрдим. Агар дарвозабоннинг хатоси бўлмаганда Австралиянинг гол уриши жуда қийин бўларди. Ҳиндистон ҳам ҳудди шундай 11 ўйинчи бўлиб орқага ётиб олган ва кейинги ўйин ҳам ҳудди шундай ўйнайди. Албатта, кейинги баҳсда худо хоҳласа гол урамиз.

Австралия терма жамоасида ҳозирда анча пасайиш бор ва бу энг заиф таркиби деб ўйлайман. Улардан бундай ўйин кутмагандик, Ҳиндистоннинг кичик хатосидан гол уриб кетишди. Кейинчалик ҳиндистонлик ўйинчилар ўйинни бироз ташлаб юборди.

Мураббий ўйинни кўриб чиқади. Ҳиндистон билан ўйинда олдинда ҳужумчи бўлгани яхши деб ўйлайман. Сабаби кўпроқ гол уришимиз ҳам керак", — дейди Машарипов.

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика