RU

Последние новости

08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  5 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  0 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  0 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0

"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!" Новости

"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"

Хабарингиз бор, Муборакнинг "Машъал" клуби 2024 йилги Про лигада барча рақиблардан кўпроқ очко тўплади ва лига ғолиби сифатида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

"Муборак туманининг шарафи ва фахри бўлган "Машъал" футбол клуби 3 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигада иштирок этадиган бўлди. Бу қайта тикланиш жараёнига клуб бош ҳомийси "Ўзмиллийбанк" АЖ катта ҳисса қўшди десак муболаға бўлмаса керак. Банк нафақат футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлади, балки инфратузилмани ривожлантириш йўлида камарбаста бўлди.

Банкнинг кўмаги орқали клуб инфратузилмаси яхшилаш, Баҳром Вафоев номидаги стадионнинг замонавий ҳолатга келтирилиши, ёш иқтидорли футболчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шароитларни яратиш асосий йўналишлардан бирига айланди", - деб ёзади банк расмий сайти.



ПФЛ раҳбарияти айни пайтда Баҳром Вафоев номидаги стадион Суперлига талабларига жавоб бермаслигини маълум қилди.  Асосий камчилик бу стадион чими билан боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ "Ўзмиллийбанк" ёрдамида "Машъал" тез фурсатларда барча камчиликларни бартараф этиши кутилмоқда. Сабаби бу йил ўзининг 33 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистоннинг энг тарихий ва бақувват банкларидан бири учун кичкинагина стадионнинг майсасини алмаштириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаслиги аниқ.


Маълумот учун, Муборак клуби ўз тарихида Ўзбекистон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган ва мамлакат кубоги финалига чиққан. 2006 йил кичкинагина туман жамоаси Ўзбекистон шарафини Осиё майдонларида ҳимоя қилган. Осиё чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол"дек клуби таслим этилган.




Шахсий фикримча, "Ўзмиллийбанк" ёрдамида "Машъал" 2025 йилда ўз тарихидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказса керак. Сабаби мазкур банкда футболнинг ҳақиқий фидойилари фаолият олиб боришмоқда деб эшитдим. Буни расмий сайтда чиққан баёнотдан ҳам билиб олиш қийин эмас. "Машъал" 2024 йилда "Ўзмиллийбанк" логотипи туширилган формаларда ўйнади ва Про лига ғолиби бўлди, яъни клуб ушбу брендни энг юқорига олиб чиқа олди. Энди қадам ташлаш навбати банк томонида қолди.

"2025 йилда банкнинг саъй-ҳаракатлари билан жамоа Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр. Бу нафақат "Машъал", балки Ўзбекистон футболи учун ҳам катта юксалиш, ўсиш билан баробар.

Зеро, "Ўзмиллийбанк" "Машъал" тимсолида ўзбек футболида янги давр бошланишига ишонч билдиради", - деб ёзилади "Ўзмиллийбанк" расмий сайтида.




2025 йилда Ўзбекистон Суперлигасида Қашқадарё вилоятидан бир йўла учта клуб иштирок этади. "Ўзмиллийбанк"дек ҳомийлар ёрдамида оммавий ва болалар футболи ривожланиши, ёш авлод соғлом бўлиб тарбия топишига ишончимиз комил.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика