RU

Последние новости

17:312 ўриндиққа 3 одам  3 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  5 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  6 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  3 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди Новости

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

"Машъал" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа таркибини кучайтириш мақсадида бир йўла тўрт нафар янги футболчини қўшиб олди.

Жамоанинг бош мураббийи Асрор Алиқулов, бу қарорни жамоанинг мавжуд имкониятларини кенгайтириш ва иккинчи даврага тайёргарликни янада мукаммаллаштириш учун қабул қилганини билдирди. Янги қўшилган футболчилар қуйидагилар:

"Металлург" жамоасидан Эргаш Исмоилов

Исмоилов  тажрибали  ҳимоячи бўлиб, у жамоанинг мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

"Навбаҳор" жамоасидан Нурмуҳаммад Тошпўлатов 

Тошпўлатов ярим ҳимоячи сифатида майдоннинг ўрта чизиғида катта тажриба ва иқтидорга эга. У жамоанинг ўйин қурилишини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

"Бухоро" жамоасидан Ислом Рашидхонов

Рашидхоновнинг ярим ҳимоядаги тезкорлиги ва ғолибликка бўлган интилиши жамоага кўплаб голлар ва муҳими, ғалабалар келтиради.


Янги футболчиларнинг барчаси билан шартнома расмийлаштирилган ва улар аллақачон жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда.

"Жамоа сардори Ҳумоюн Муртозаев янги қўшилган футболчиларни яхши кутиб олиб, уларга жамоага тез мослашишда ёрдам беришини билдирди.

Шунингдек, клуб Достон Тўхтабоевни ортга қайтарди. У илгари муборакликлар таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлаган эди.

"Унинг қайтиши жамоа мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради ва рақибларга қарши ўйинларда ишончли дарвозабонлик қилишини таъминлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика