RU

Последние новости

19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  0 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  11 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   7 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  38 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  11

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози Новости

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози

Ўзбекистон ҳамда Гана терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бошланиши оз фурсат қолди.

Мазкур ўйин атрофидаги тафсилотларни ёритиш учун "Championat.asia" ижодкорлари ҳам Наманганга ташриф буюришган. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида ўйинга қадар "Марказий" стадион атрофида "Кўчадаги камера" лойиҳасининг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Ушбу дастурни кузатганларнинг хабари бор, халқимизнинг футбол ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида одамларга микрофон тутамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Эътиборли жиҳати, наманганлик жонкуяр ишқибозларнинг аксари терма жамоанинг расмий ўйинлари ҳам "Марказий" стадионда ўтказишилишини истаяпти. Улар ўйингоҳнинг тўлишига кафолат беришмоқда... 

Тушдан кейин ўйингоҳ атрофида йиғила бошлаган мухлислар аста-секин стадионга кириб келишяпти. Хуллас, ҳамманинг кайфияти юқори, Наманган халқи терма жамоанинг ўйинини байрамдек қаршиламоқда. Бироз аввал улар билан суҳбатлашганимизда мазкур аренада ўтказиладиган ўйинларга кириш учун чипта нархидан нолиганлар ҳам, тескари фикр билдирганлар ҳам бўлди. Шундай бўлишига қарамай, "Марказий" ўйингоҳни доимий равишда тўлдирадиган мухлисларга ташаккур! 



Стадиондаги муҳит ажойиб, ҳақиқий футбол атмосферасини ҳис қилиш мумкин. Лекин, учрашув атрофидаги воқеаларни ёритиш учун ўйинга ташриф буюрган бир қатор спорт журналистларининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Шахсан ўзим "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган ўйингоҳга биринчи бор ташриф буюрдим ва ОАВ учун яратилган шароитлар мени ҳайрон қолдирди. Бутун бошли стадионда журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибунанинг ўзи йўқ экан. Бизга мухлислар ўтирган сектордан жой қилиб беришди. Очиғи, олдимизда ўтирган мухлислар ўрнидан туриб олса, ўйинни матнли тарзда онлайн трансляция қилиш тугул, майдонни кўришнинг иложи йўқ. Стадион маъмурияти келаси ўйинларда ушбу ҳолатга эътибор қилишларини сўраб қолардик. Ҳар ҳолда профессионал клубларимиз ўз ўйинларини ўтказадиган ареналарда футбол тарғиботчилари бўлган журналистлар учун энг оддий шароитларнинг йўқлиги кишини хафа қилади.

Майли, амаллашга ҳаракат қиламиз. Мароқли томоша!

Автор :
Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика