RU

Последние новости

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  75 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди Новости

Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 6-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Окжетпес» – «Женис» – 1:1

«Жетису» – «Елимай» – 0:3

«Астана» – «Атирау» – 2:1

«Актобе» – «Улитау» – 1:0

«Қизилжар» – «Қайсар» – 2:1

«Ордабаси» – «Турон» – 1:0

«Қайрат» – «Тобол» – 2:1

Турнир жадвалида битта кўп ўйин ўтказган «Қайрат» пешқадамлик қилмоқда. Уч клуб эса яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар жадвалида «Астана» Марин Томасов ҳужумчиси 5 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев ва унинг жамоадоши Жоржиньо ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.

7-тур ўйинлари 3–4 май кунлари ўтказилади.

3 май

«Улитау» – «Қайрат»

«Атирау» – «Ордабаси»

«Женис» – «Актобе»

«Турон» – «Жетису»

4 май

«Елимай» – «Окжетпес»

«Қайсар» – «Астана»

«Тобол» – «Қизилжар»

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида 11-тур ўйинлари ортда қолди. Амалдаги чемпион ва биринчи ўринда бораётган «Истиқлол» мазкур турда очко йўқотиб, пешқадамликни бой берди. Сафарда уч очко қўлга киритган «Вахш» тўплар нисбатига кўра етакчига айланиб олди.

Тўпурарлар жадвалида «Равшан» ҳужумчиси Шериддин Бобоев 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Дмитро Билоног, Нуриддин Ҳамроқулов ва Азизбек Далиев ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшСУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 7-тур ўйинлари ортда қолди. Турнир жадвалида «Мурас Юнайтед» пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион «Абдиш-Ата» 5-ўринда бормоқда. Тўпурарлар жадвалида «Нефтчи» ҳужумчиси Эльдар Молдожунусов 6 та гол билан етакчилик қилмоқда. «Қирғизолтин» ҳужумчиси Нурбол Бактибеков ҳисобида 5, «Дордой» ярим ҳимоячиси Владислав Кобылянскийда 4 та гол мавжуд. 8-тур учрашувлари 1–3 май кунлари ўтказилади.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 8-тур ўйинлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Ашхабад» – «Алтин Асир» – 3:1

«Марв» – «Шагадам» – 1:1

«Небитчи» – «Аҳал» – 0:1

«Копетдаг» – «Аркадағ» – 1:3

Турнир жадвалида «Аҳал» 7 ўйиндан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион «Аркадағ» 5 ўйинда 15 очко жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда.

Тўпурарлар рўйхатида «Аркадағ» ҳужумчиси Дидар Дурдиев 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Унинг икки жамоадоши – Алтимурод Аннадурдиев ва Бегенч Акмаммедов ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика