RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  0 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   48 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  36 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  13 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

"Маракана" стадиони сотувга қўйилди Новости

"Маракана" стадиони сотувга қўйилди

"RMC Sport" хабарига кўра, Рио-де-Жанейро расмийлари "Маракана" футбол стадионини сотувга қўйишга қарор қилди.

Рио штати ассамблеяси 62 та давлат мулкини сотишга рухсат берувчи лойиҳани маъқуллади, улар қаторига муҳташам стадион ҳам киради. Шаҳар қонун чиқарувчи органи стадионни таъмирлаш харажатларидан қочиш ва ҳозирда 1,89 миллиард еврога баҳоланаётган минтақанинг қарзининг бир қисмини тўлаш учун ушбу чорани кўрди.

"Маракана" стадиони 1950 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган ва ўша пайтда дунёдаги энг катта стадион эди. Бразилия финалга Уругвайга 1:2 ҳисобида ютқазган. Расмий маълумотларга кўра, 173 850 та чипта сотилган, бу футбол тарихида ҳалигача томошабинлар сони бўйича рекорд бўлиб қолмоқда.

"Маракана" "Фламенго" ва "Флуминенсе" жамоаларининг уй стадиони бўлиб, шунингдек, Бразилия терма жамоаси ҳам вақти-вақти билан у ерда ўйинлар ўтказади. Ушбу аренада 2014 йилги Германия ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган (қўшим берилган дақиқада 1:0).

Кейинчалик, таъмирлаш ишлари давомида "Маракана"нинг сиғими камайтирилди. 2025 йилга келиб, стадион 78 000 дан ортиқ томошабинни сиғдира олади. У Шимолий Америкадаги "Ацтека" (Мексика, Мехико шаҳри) ва "Монументаль" (Перу, Лима) стадионларидан кейин энг йирик стадионлардан бири.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика